Тасвирий санъат факультети Мураббийлар Кенгашининг йиғилиши

 

Тасвирий санъат факультети Мураббийлар Кенгашининг йиғилиши

 

 

2018 йил 12 сентябрь куни Тасвирий санъат факультети Мураббийлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Тасвирий санъат факультети декани А.Юсупов, факультет Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова, институт Мураббийлар Кенгаши раиси Р.Ҳасанов, факультет Мураббийлар Кенгаши раиси С.Кенжаев, факультет гуруҳ мураббийлари иштирок этишди.

 

Тасвирий санъат факультети Мураббийлар Кенгашининг йиғилиши

 

Йиғилишни факультет декани А.Юсупов кириш сўзи билан очиб бериб, бугунги йиғилиш кун тартиби билан барча гуруҳ мураббийларини таништириб ўтди. Ўтган ўқув йилида факультетда тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилган Мураббийлар кенгаши самарали фаолият кўрсатгани, талабаларни етук маънавиятли, комил инсон қилиб тарбиялашда мураббийларнинг ўрни беқиёслиги таъкидланди.

 

Тасвирий санъат факультети Мураббийлар Кенгашининг йиғилиши

 

Шундан сўнг факультет Мураббийлар Кенгаши раиси сўзга чиқди. Йиғилиш ҳисобот сайлов шаклида бўлиб 2017-2018 ўқув йилида факультет Мураббийлар кенгаши раиси С.Кенжаев, гуруҳ мураббийлари томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот қилинди. С.Кенжаев ютуқлар, камчиликлар ва галдаги вазифалар ҳақида фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди. Йил бошидан факультет Мураббийлар Кенгаши раиси сайланиб, режа асосида иш юритилди. Ҳар ҳафта мураббийлар томонидан “Ахборот ва маънавият соатлари” машғулотлари ўтказиб келинганлиги, турли тадбирлар, кўргазмалар ташкил этилганлиги, ҳамда тадбирлар гуруҳ мураббийлари масъуллигида турли тадбирлар иштироки таъминланганлиги айтиб ўтилди. Факультет гуруҳ мураббийлари томонидан фикр, мулоҳазалар тингланди. 

 

Тасвирий санъат факультети Мураббийлар Кенгашининг йиғилиши

 

Ҳисоботдан сўнг янги 2018-2019 ўқув йилида факультет Мураббийлар Кенгаши раиси учун ўз номзодини қўйган Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Б.Маъруфбоевнинг йиғилиш иштирокчиларини режа билан таништирди. Йиғилиш давомида институт мураббийлар Кенгаши раиси Р.Ҳасанов ҳам сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.Расульмухамедова

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter