Д И Қ Қ А Т Э Ъ Л О Н !

Д И Қ Қ А Т  Э Ъ Л О Н !

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2015 йилда халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган илмий ва илмий-техник анжуманлар режаси тўғрисида”ги 56-Ф-сонли Фармойиши билан тасдиқланган режага асосланиб 2015 йил 16 апрель куни “Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция қуйидаги шўъбалар бўйича илмий мақолалар қабул қилишини эълон қиламиз:
1. Замонавий бадиий таълим: истиқбол ва муаммолар.
2. Бадиий ижод ва ижтимоий тараққиёт уйғунлиги.
3. Музей ишининг назарияси ва амалиёти.
Илмий материаллар профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар ва магистрантлар томонидан ёзилиб, 2015 йил 16 мартига қадар топширилиши лозим.


АХБОРОТ ХАТИ

2015 йилнинг 16 апрель куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида “Ўзбекистон замонавий санъати: анъана ва инновациялар” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилади.
Конференция қуйидаги шўъбаларда иш юритади:
1. Замонавий бадиий таълим: истиқбол ва муаммолар
2. Бадиий ижод ва ижтимоий тараққиёт уйғунлиги
3. Музей ишининг назарияси ва амалиёти

Конференцияни ўтказишга масъул: Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Анжуманда иштирок этиш учун мақолалар топшириш тартиб қоидалари:
- конференция материаллари, ўзбек, рус тилларида тақдим этилиши мумкин. Анжуман материалларини тўплам ҳолида чоп этилади. Анжуман ташкилий қўмитаси мақолаларни саралашни ўз зиммасига олади. Кўрсатилган муддатдан кечикиб тақдим этилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган мақолалар тўпламга киритилмайди ҳамда муаллифга қайтарилмайди.
Конференцияда профессор-ўқитувчилар, катта илмий ходим-изланувчилар, мустақил изланувчилар ва магистрантлар иштирок этишлари мумкин.
Конференцияга тақдим этиладиган илмий мақолалар учун талаблар:
- илмий мақолалар конференция йўналишига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, илмий таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;
- мақола матнлари қоғоз ва электрон нусхада тақдим этилиши ёки mrdi_info@umail.uz электрон почта манзилларига жўнатилиши талаб этилади;
- мақола матнлари 3 бетдан кам бўлмаган, "MS WORD" редакторида "Тimes New Roman" шрифтида, 14 размер шрифтида, 1,5 интервалда, ўлчамлари А-4 форматида, варақнинг чап томонидан 2,5 см, юқори ва пастдан 2 см, ўнг томонидан 1,5 см жой қолдирилган бўлиши лозим;
- мақоланинг номи бош ҳарфлар билан ёзилиши керак. Навбатдаги қатордан муаллиф Ф.И.О. ва лавозими ёзилади. Матн охирида бир қатор жой қолдирилиб, фойдаланилган адабиётлар рўйхати киритилади. Мақолада кўрсатилган фактларнинг тўғрилиги ва аниқлигига муаллиф шахсан масъулдир.
Конференция тили: ўзбек, рус
Файл номи муаллиф фамилияси билан ёзилиши лозим.
Анжуманда қатнашиш учун мақола матнини юбориш муддати 2015 йил 16 март. (Бадал пули ҳар бир саҳифа учун 9000 сўм).
Конференция ташкилий қўмитаси: Тошкент шаҳри, Мироншоҳ-123 уй. Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти.
Масъул: Маъмура Умарходжаева Тел: (998 90) 908 22 84,
(8 371) 255 98 39, faks: (8 371) 255 18 92
Е-mail: mrdi_info@umail.uz

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter