“ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги бўйича 1-курс таянч докторанти (PhD) Гулираъно Орифжонованинг  “ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

 

 “ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

 

2018 йил 25 сентябрь куни Камолиддин Беҳзод номли Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетида 17.00.06-Музейшунослик. Тарихий-маданий объектларни консервация қилиш, таъмирлаш ва сақлаш ихтисослиги бўйича 1-курс таянч докторанти (PhD) Гулираъно Орифжонова томонидан Темурийлар тарихи давлат музейи этнографик коллекциялари ва уларни экспозицияга қўйиш муаммолари” мавзусида семинар ўтказилди.

 

 “ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

 

Семинарда “Музейшунослик” кафедраси прфоессор-ўқитувчилари, Музейшунослик  йўналиши3-курс 055-16-гуруҳ талабалари иштирок этишди.

Семинар мавзуси Темурийлар тарихи давлат музейининг кам ўрганилган этнографик коллекциялари ва уларни экспозицияга қўйиш муаммоларига бағишланган долзарб мавзулардан ҳисобланади.

 

 “ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

 

Тадқиқотчи томонидан Темурийлар тарихи давлат музейи этнографик коллекциялари, коллекцияларни ташкил қилувчи экспонатларнинг тавсифи, уларни шакллантирган омиллар изчиллик асосида очиб берилди. Семинар давомида Темурийлар тарихи давлат музейида этнографик экспозицияни шакллантиришга доир муаммолар очиб берилди. Муаммоларнинг ечимларига доир таклиф ва фикр-мулоҳазалар илмий тарзда ёритиб берилди. Семинарда нафақат Темурийлар тарихи давлат музейини этнографик коллекциялари, балки Темурийлар даври этнографиясига оид жаҳон музейларида сақланаётган экспонатларни ўрганилиши ҳам ўрин олган. Бу тадқиқотчини мавзу доирасида майда деталлар ва маълумотларни чуқур ўрганганлигини кўрсатади. Бундан ташқари жаҳон этнографик музейлари экспозицияси қиёсий тарзда солиштириб ўрганилганлиги ҳам семинармувафаққиятини таъминлади.

 

 “ТЕМУРИЙЛАР ТАРИХИ ДАВЛАТ МУЗЕЙИ ЭТНОГРАФИК КОЛЛЕКЦИЯЛАРИ ВА УЛАРНИ ЭКСПОЗИЦИЯГА ҚЎЙИШ МУАММОЛАРИ” номли семинари

 

 

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олишди. Семинар сўнггида “Музейшунослик” кафедраси профессор ўқитувчилари ўтказилган семинар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

 

Музейшунослик кафедраси

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter