Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида “Саломатлик кунлари” доирасида “Сил касаллиги” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида “Саломатлик кунлари” доирасида  “Сил касаллиги” мавзусида ўтказилган тадбир

 

 

2018 йил 26 сентябрь куни институт “Ёшлар ижод маркази”да Тасвирий санъат факультети томонидан “Саломатлик кунлари” доирасида “Сил касаллиги” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ёшлар масалалари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева, Тасвирий санъат факультети декани О.Юсупов, факультет Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова, “Миниатюра ва китоб графикаси” мудири Ж.Рашидов, профессор-ўқитувчилар ва талабалар шунингдек, РСНПМСФИП ташкилий марказининг ходимлари, бўлими мудири О.У.Мамарасулова иштирок этишди.

Тадбирни Ёшлар масалалари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб берди, йиғилиш иштирокчиларини тадбирнинг мазмун моҳияти билан таништириб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида “Саломатлик кунлари” доирасида  “Сил касаллиги” мавзусида ўтказилган тадбир

 

О.У.Мамарасулова сўзга чиқиб, - “ҳозирги пайтда сил касаллиги дунёнинг барча мамлакатларида кузатилиб, ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи хасталиклар орасида етакчи ўринни эгаллаб турмоқда. Эпидемиологик таҳдид солаётган бу касаллик ер куррасида долзарб муаммога айланиб, унга қарши курашда якдилликни тақозо этаётганлиги ҳақида гапириб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетида “Саломатлик кунлари” доирасида  “Сил касаллиги” мавзусида ўтказилган тадбир

 

Шунингдек, сил касаллигининг пайдо бўлиши, касаллигининг юқиш йўллари, унинг симптомлари, сил касаллигини даволаш ишларининг ташкил этилиши юзасидан маълумотлар берилди.

 

Давра суҳбат доирасида сил касаллиги билан оғриган бемор рассомПолина Синяткинанинг касаллик тарихи ва қилган ижодига бағишланган презентация намойиш этилди.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотларига кўра, ҳар йили ер юзида 8-10 миллион киши силга чалинади. Айни пайтда дунё бўйича 1, 7 миллиард киши ана шу касалликдан азият чекаётир. Ҳар йили улардан 3 миллион нафари, шу жумладан, 300 минг нафар бола ҳаётдан кўз юмади. Мана шу жараёнларни олдини олиш, мазкур долзарб муаммо олдида бугун нафақат мутахассислар, балки аҳоли ҳам кенг тушунча ва тиббий саводхонликка эга бўлиши, аҳолига кўпроқ маълумотлар бериш орқали уни кўпайиб кетмаслигини олдини олиш мақсадида мазкур ташкилот томонидан  танлов эълон қилинди. Эълон қилинган танлов бўйича Миниатюра ва китоб графикаси доценти Н.Хусанов томонидан танлов бўйича талабаларга маслаҳатлар берилди, танлов шартлари бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Танлов шартларига кўра сил касаллигини олдини олиш, мазкур касаллик билан оғриган беморларни жамиятдан четлатиб қўймаслик, мазкур касаллик билан оғриган беморларни вақтида даволанишга давъат этиш ва сил касаллиги билан боғлиқ барча жиҳатларни кўрсатиб бериш кабиларни ёритиш назарда тутилган.

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.Расульмухамедова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter