“Ректор кубоги” мусобақаси

“Ректор кубоги” мусобақаси

 

 

“Спорт – соғлик гарови” шиори остида ёшларни спортга жалб қилиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида    2018 йил 5-6 октябрь кунлари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Раҳбарияти ва Ёшлар иттифоқи институт кенгаши  томонидан   футбол бўйича “Ректор кубоги” мусобақаси ўтказилди. Футбол мусобақаси факультетаро ўтказилди. Мусобақа ўта шиддатли ва кўтаринки руҳда ўтди. Дастлаб  майдонга Дизайн ва Тасвирий санъат факультети талабалари чиқди. Шиддатли кечган ўйинда Тасвирий санъат факультети талабалари ишончли ғалабага эришди. Сўнгра Санъатшунослик факультети ҳамда Дизайн факультети талабалари майдонга чиқди.  Ушбу ўйинда Санъатшунослик факультети жамоаси ғалаба қозонди.

“Ректор кубоги” мусобақаси

 

Мусобақанинг финал босқичига Тасвирий санъат ва Санъатшунослик факультети жамоалари йўл олди. Финал ўйини Темир йўл муҳандислари институтининг футбол майдонида бўлиб ўтди. Ғолиблик учун  ўзаро баҳс ҳақиқий футбол шоусига айланди.  "Ректор кубоги" футбол  мусобақасида Санъатшунослик факультети жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Кубокни жамоага Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Х.Р.Аминов топширди.

 

“Ректор кубоги” мусобақаси

 

 

Маънавият, маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлими услубчиси М. Балтабаева

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Октябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter