1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тасвирий санъат факультети томонидан ташкил этилган  “Устозларга эҳтиром” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими

 

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тасвирий санъат факультети томонидан ташкил этилган  “Устозларга эҳтиром” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими

 

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тасвирий санъат факультети “Хаттотлик ва миниатюра” йўналиши талабаларининг ижодий ишларидан иборат “Устозларга эҳтиром” деб номланган кўргазма ташкил этилди.

 

 “Байрамингиз муборак, азиз Устозлар” мавзусидаги туркум тадбирлар доирасида Тасвирий санъат факультети томонидан ташкил этилган мазкур кўргазманинг очилиш маросими 2018 йил 29 сентябрь куни институт фойесида бўлиб ўтди. Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий Академияси бош Илмий котиби А.Ф.Абдуллаевна, институт ректори Х.Р.Аминов, институт Ёшлар масалалари бўйича проректор Д.Н.Раҳматуллаева, Илмий ишлар бўйича проректор С.Ш.Алиева, Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Б.Хаджиметов, Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсупов, Амалий санъат факультети С.Ж.Саидовалар, декан ўринбосарлари С.А.Расульмухамедова, Ф.Х.Раҳмонова профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирок этишди.

 

1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Тасвирий санъат факультети томонидан ташкил этилган  “Устозларга эҳтиром” деб номланган кўргазманинг очилиш маросими

 

Тадбирни институт ректори Х.Аминов очиб бериб, барча профессор-ўқитувчиларни  1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” билан қутлаб, ишларига муваффақиятлар тилаб қолди. Шунингдек, кўргазмада ўз ижодий ишлари билан иштирок этган талабаларни бугунги кўргазма билан  табриклади. Кўргазманинг очилиш маросими доирасида институт Ўқув ишлари бўйича проректор Б.Хаджиметов, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси доценти Акбарходжаев Абдулазиз Ахмадхўжаевичлар сўзга чиқиб, профессор-ўқитувчиларни касб байрамлари билан табриклашди.

 

Шундан сўнг табрик учун сўз Ёшлар масалалари бўйича проректор Д.Раҳматуллаевага берилди.  

 

“Устозларга эҳтиром” деб номаланган кўргазмада ўз ижодий ишлари билан иштирок этган “Хаттотлик ва миниатюра” йўналиши 3-курс талабалари Б.Жўрабоев, Б.Дедашев, Н.Йигиталиев, Ш.Абдумуталова, Х.Мухторов, М.Абдурахмонов, М.Исмоилова, Л.Тошпўлатова, Н.Абдуразоқовалар сертификат билан тақдирландилар.

 

 

 

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича декан ўринбосари С.Расульмухамедова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter