Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

 

2018 йил  29 сентябр куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни янада ошириш мақсадида Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Дастлаб, мактаб файесида факультет талабаларининг ижодий ишларидан ташкил топган кўргазма ташкил қилинди ва мактаб фаоллар залида 200 нафар ўқувчи ҳамда 15 нафар ўқитувчи-мураббийлар иштирокида институт раҳбарияти вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

Мактаб директори Пўлатова Бахтинисо Холмуратовна сўзга чиқиб, институтдан ташриф буюрган раҳбарлар институт ректори Х.Р.Аминов, институт ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Д.Рахматуллаева, Амалий санъат факультети декани С.Саидова, Тасвирий санъат факулитети декани О.Юсупов ва Амалий санъат факультети ўқув ишлари бўйича декан муовини Р.Холиқов билан таништириб,сўзни институт ректори Х.Р.Аминовга берди.

 

                

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

 

Х.Р.Аминов ўзининг мактаб коллеж, олийгоҳда ўқиган давридаги таассуротлари билан ўртоқлашиб, институт фаолияти, қандай малакали мутахассис кадрлар етиштирилиши билан таништириб чиқди. Сўнгра, мактаб ўқувчиларини қайси соҳага кўпроқ қизиқишларини сўраб, шулар орасида тасвирий санъатга қизиқадиган ўқувчилар  билан алоҳида сухбат оборди ва эртаси куни институт профессор-ўқитувчилари томонидан маҳорат дарси ташкил қилиниши, бунда мактаб ўқувчиларини фаол иштирок этишини таъкидлаб ўтди.

         

 

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

Сўнг сўзга Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Д.Н.Рахматуллаева чиқиб, мактабда эришган ютуқлари, ҳар бир касбга бўлган меҳр ўқувчилик даврдан бошлаб шаклланиши ва бу катта меҳнат ҳамда маъсулият талаб қилиши ҳақида сўзлаб берди.

      

        

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

 

Кейин, сўзга Амалий санъат факультети декани С.Саидова чиқиб, мактабда олинган билим инсон учун келажакда фундамент бўлиб хизмат қилиши, асосий олинган билим ҳисобланишини айтиб, ўзининг мактабда аъло баҳоларга ўқиганлиги, жамоат ишлари фаоллиги учун 5-синфлигида Қрим шаҳрига Бутуниттифоқ Артек-лагерига давлат томонидан бир ойга жўнатилганлиги, мактабни ОЛТИН МЕДАЛ билан тугатганлиги туфайли институтга фақатгина мутахассислик фанидан имтиҳон топшириб, аъло баҳо олиб, имтиёз билан қабул қилинганлиги тўғрисида гапириб ўтди. Шунингдек, мактаб даврида француз тили, олийгоҳда тахсил олган даврида немис тили, МО ва ҚТ курсларида ўқиган даврда инглиз тилларида тахсил олганлиги ва бугунги кунда бошқа чет тилларига қараганда мактабда ўзлаштирган француз тилини ҳозирга қадар яхши билишини таъкидлади. Сўзининг охирида факультет йўналишлари билан батафсил таништириб, тасвирий ва амалий санъатга қизиқиши бор ўқувчиларни институтда олиб борилаётган дарс жараёнлари билан яқиндан танишишлари мақсадида таклиф қилди. Тадбир сўнгида институт ректори Х.Аминов мактаб директори .Пулатовага институт талабаларини ижодий асарларидан совға қилди.

    

 

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

Амалий санъат факультети томонидан Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманида жойлашган 324-мактабда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбир

 

Амалий санъат факультети

ўқув ишлари бўйича декан муовини Р.Холиқов

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter