11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

 

Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларга оид давлат сиёсатининг мазмун-моҳиятини  алоҳида етказиш, мамлакатимиз қизларига бўлган эътиборни янада юксак поғонага кўтариш, қизларни билим олишга бўлган қизиқишларини ошириш, узлуксиз таълимнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ва касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида II Республика  қизлар фестивали доирасида “Ташаббускор, дўст, ҳамфикрмиз, дугонажон” шиори остида ижодий кеча ўтказилди. Унда фан, санъат, маданият соҳалари вакиллари, Хотин-қизлар қўмитаси вакиллари, ОТМ талабалари, “Қизларжон клуби” аъзолари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирок этишди. Шу жумладан юқори савияда ўтказилган ушбу тадбирга К.Беҳзод номидаги МРДИнинг ижодкор талабаларининг ҳам ижодий фаоллигини таъминлаш кўзда тутилган эди.

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

Тадбирда тасвирий, амалий, дизайн йўналишидаги ижодий кўргазмани ташкил этиш ва ижодкор қизлар гуруҳини таркибини белгилашдек масъулиятли вазифа институт Хотин қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Ф.Рахмановага юкланди. Барча иштирокчилар қаторида МРДИнинг 13 нафар талаба қизлар иштирок этишди.

 

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

Мазкур тадбирни Ўзбекистон Респбликаси Бош вазири ўринбосарари, Хотин-қизлар Қўмитаси раиси Т.Норбоеванинг шахсан ўзлари очиб бердилар.“Халқаро қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистон халқ артистлари фахрий устоз Тўти Юсупова, эл ардоғидаги санъаткор Гавҳар Зокировалар мамлакатдаги улкан ўзгаришлар ва янгиланишларда қизларнинг ўрни тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтдилар.

 

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

Тадбирда талаба қизларнинг тенгдошлари орасида алоҳида қизиқишлари, ижодий имкониятлари учун  ҳамкорлик ва ташаббускорлик муҳитини яратиш, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда уларни янада рағбатлантириш  муҳим аҳамият касб этди.

     

 

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

Ўзининг намунали хулқи, таълим ва тарбиядаги фаоллиги учун бир гуруҳ талаба-қизлар қаторида МРДИ талабалари ҳам Ўзбекистон Хотин қизлар қўмитаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан “Энг иқтидорли рассом қиз” наминацияси учун ғолибликни қўлга киритгани учун Дизайн факультетининг 3-курс касбий таълим йўналиши талабаси Жалилова Мадина алоҳида фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. Шунингдек, ижодий кўргазмада фаол иштироки учун институтимизнинг барча талаба қизлари фахрий ёрлиқларни қўлга киритдилар.

 

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

11 октябр- “Халқаро қизлар куни”га бағишланган  II Республика қизлар фестивали утказилди

 

 

Институт Хотин-қизлар қўмитаси

бошланғич ташкилоти раиси: Рахманова Ф.Ш.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter