Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир 

 

2018 йил 20 октябрь куни умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишини янада ошириш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда тадбир ўтказилди. Тадбирда институт ректори Ҳ.Р.Аминов, Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсупов, Тасвирий санъат факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.А.Расульмухамедова, Амалий санъат факультети Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари Р.С.Ҳолиқов, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси мудири Ж.Х.Рашидов, Учтепа туманида 193-сонли мактаб директори Н.Б.Гафурова, Учтепа тумани “Баркамол авлод болалар маркази” директори З.Агзамовалар иштирок этишди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир

 

Тадбирни мактаб директори Гофурова Нигора Баисовна кириш сўзи билан очиб берди. Бугунги ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида йиғилиш иштирокчиларини таништириб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир

 

Шундан сўнг сўз институт ректори Аминов Ҳасан Рашидовичга берилди. Ҳ.Аминов бугунги кунда умумий ўрта таълим муассасаларида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мақсадида олиб борилаётган ишлар,  мамлакатимизда ёшларнинг ҳар томонлама юксалишига қаратилган ислоҳотлар, яратилган имкониятлар ҳақида гапириб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир

 

Тадбир жонли давра суҳбати тарзида ўтказилди мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволар билан мурожат қилишди.

 Учтепа тумани “Баркамол авлод болалар маркази” директори З.Агзамова сўзга чиқиб, институт ректори Ҳ.Р.Аминовга бугунги давра суҳбати учун ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, ўқиувчиларга ректор томонидан берилган ҳаётий тажрибадан келиб чиққан ҳолда берган маслаҳатларига риоя қилишларини таъкидлаб ўтди.

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томонидан Учтепа туманидаги 193-сонли мактабда ўтказилган тадбир

 

Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсупов томонидан мактаб ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказилди. Ҳамда тасвирий санъатга қизиқиши бор ўқувчиларга ўз тавсияларини бериб ўтди. 

 

Учрашув доирасида институт томонидан ижодий ишлардан иборат кўргазма ташкил этилди.  

            

Учтепа тумани “Баркамол авлод болалар маркази” ўқувчиларининг ижод намуналаридан ташкил этилган кўргазмадаги ишларга институт мутахассислари томонидан тавсиялар ва кўрсатмалар берилди.

 

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари бўйича

декан ўринбосари С.А.Расульмухамедова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter