Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Ўзбекситон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.Қосимовнинг 2018 йил 15 октябрдаги №09-2520-сонли хатида белгиланган топшириқларга асосан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти томониданумумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни янада ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга қаратилган маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

2018 йил 27 октябрь куни Тасвирий санъат факультети томонидан мана шундай тадбирлардан яна бири Шайҳонтоҳур туманидаги 262-сонлимактабда ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Тадбирда институт Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсупов, Тасвирий санъат факультети Маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари С.А.Расульмухамедова, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси мудири Ж.Х.Рашидов, Театр безаги рангтасвири кафедраси мудири А.Ш.Ортиқов, факультет Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол талабалари, 262-сонли мактаб директори Г.М.Зоирова, директор ўринбосари Б.Хаджаевалар иштирок этишди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Тадбир бир нечта қисмдан иборат бўлди, хусусан, давра суҳбати, тасвирий санъат фани ўқитувчилари ва ўқувчилар учун маҳорат дарслари, институт талабаларининг ижодий ишларидан иборат кўргазма ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Давра суҳбатини 262-сонли мактаб директор ўринбосари Б.Хаджаева очиб бериб сўзни Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсуповга берди.

А.Юсупов ўз сўзида ёшларга биринчи навбатда таълим тарбия масканларида интизомга риоя қилишларини ва энг муҳими билим олиш учун мамлакатимизда яратилган барча имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўқишлари, ўз устиларида доимий ишлашлари кераклиги ҳақида ўз фикр мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Шунингдек, институт фаолияти, мавжуд факультет, кафедра, йўналишлар ҳақида ўқувчиларга тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Шу жумладан, тадбир доирасида институт ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилишди ва керакли маълумотларга эга бўлишди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Тасвирий санъат фани ўқитувчилари учун Театр безаги рангтасвири кафедраси мудири А.Ортиқов ва мактабнинг 9-синф ўқитувчилари учун факультети Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол талабалари томонидан маҳорат дарслари ўтказилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси мудири Ж.Рашидов томонидан Тасвирий санъатга қизиқувчи ўқитувчиларнинг ижодий ишлари таҳлил қилинди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Шайхонтоҳур туманидаги 262-сонли мактабда ўтказилган тадбир

Талабалар томонидан маҳорат дарси сифатида ўқувчиларнинг портретлари ишланди ва ўқувчиларга эсдалик учун совға қилинди.

Тасвирий санъат факультети

Маънавият ва маърифат ишлари

бўйича декан ўринбосари С.А.Расульмухамедова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter