Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

2018 йил 2-4 ноябрь кунлари Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида А.Л.П.А.Н.А. ташкилоти томонидан “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали ташкил этилди. Мазкур фестивалда Австралия, Бангладеш, Бутан, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Эрон, Кения, Мўғулистон, Мянма, Мавритания, Филиппин, Непал, Россия Федерацияси, Шри Ланка, Тожикистон, Буюк Британия, Ветнам каби давлатлардан 100 дан ортиқ санъат ва маданият вакилларидан иборат делегация иштирок этди.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Уч кун мобайнида Нью-Деҳли шаҳридаги Ҳиндистон Халқаро Марказида делегатлар амалий ва тасвирий санъат асарларидан иборат кўргазма, мусиқа ва рақс санъати бўйича саҳна кўринишлари, маҳорат дарслари ҳамда тақдимотларда ўзларининг ижод намуналарини томошабинлар эътиборига ҳавола этишди.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Фестивалда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти катта ўқитувчиси, сомон санъати устаси, “Жасорат” медали соҳиби Жасур Жумаев ўзининг ижодий асарлари билан иштирок этди.Ва Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи вакили рассом-таъмирловчи Бобур Дадамухамедов ўзининг ўзбек анъанавий заргарлик санъати намуналари билан иштирок этди. Фестивал доирасида юртимиз вакили бўлган икки ижодкор томонидан кўргазма ташкил этилди, маҳорат дарслари ўтказилди ҳамда делегатлар томонидан “Ўзбек амалий санъати ва миллий ҳунармандчилигининг ривожланиш тамойиллари” мавзусида маъруза қилишди.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Шунингдек, Ҳиндистон телерадиокомпанияси ва матбуот ходимларига юртимизда амалий санъат ва ҳунармандчиликка қаратилган эътибор ҳамда яратилган имкониятлар ҳақида интервью бериб ўтдилар.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Ушбу халқаро миқёсдаги нуфузли фестивалда Ўзбекистон делегатлари учун ажратилган экспозиция ҳудудида ижодларини ёритувчи маълумотларни фестивалга ташриф буюрган нуфузли меҳмонлар эътиборига тақдим этилди.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Уч кун мобайнида фестивалга турли вазирлик, идора, ташкилот, элчихоналар ва дипломатик корпус вакилллари ҳамда меҳмонлар ташриф буюришди. Йиғилганлар Ўзбекистон амалий санъати ва миллий ҳунармандчилик намуналарига юқори баҳо беришди.

 

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

“Самбҳав-2018” халқаро фестивалининг тантанали ёпилиш маросимида юртимиз шарафини ҳимоя қилган сомон санъати устаси Жасур Жумаев ва заргар-уста Бобур Дадамухамедов ташкилотчилар томонидан фестивал совринига эга бўлдилар. Умуман олганда, мазкур фестивал ёрқин воқеаларга бой тарзда ўтди ҳамда давлатлар ўртасидаги маданий-маърифий алоқаларни янада ривожлантириш учун асос вазифасини ўтади, десак муболаға бўлмайди.

     

Ҳиндистоннинг НЬЮ-Деҳли шаҳрида ўтказилган “САМБҲАВ-2018” халқаро фестивали

 

Ўзбекистон номидан иштирок этган икки нафар делегатимиз мазкур фестивалда иштирок этишлари учун яқиндан ёрдам берган А.Л.П.А.Н.А. халқаро ташкилотига ҳамда Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси раҳбариятига ўзларининг миннатдорчиликларини билдириб қоладилар.

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter