Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари Қўмитаси ва Миробод тумани ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир

Жорий йилнинг 12 март куни институтда диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган тадбир ўтказилди. Тадбирда институт ректори Хасан Аминов, Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Дилфуза Раҳматуллаева, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Маънавий ва аҳлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи Музаффар Комилов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита масъул ходими Мирюсуф Мирисмоилов, Миробод тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи ўринбосари майор Отабек Йўлчиев, институт профессор ўқитувчилари, бўлим бошлиқлари, гуруҳ раҳбарлари, талабалари иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирни Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Дилфуза Раҳматуллаева кириш сўзи билан очиб берди. Д.Раҳматуллаева барча йиғилиш иштирокчиларини бугунги тадбир меҳмонлари билан таништирди. У ўз нутқида турли оқимларнинг асл мақсади, турли йўллар билан инсон қалбига йўл топиб, уларни ўзларининг ёвуз мақсадлари йўлида восита сифатида фойдаланишаётганлари ҳақида тўҳталиб, барчани огоҳликка чорлади ва талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, дин эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик хусусидаги билим ва кўникмаларни янада ошириш кераклигини айтиб ўтди.
Сўз навбати институт ректори Хасан Рашидович Аминовга берилди. У ўз сўзида бугунги шиддат билан ривожланаётган глобаллашув жараёнларида инсон онги, айниқса ёшлар дунёқарашини ўзгартириб юборадиган даражадаги, руҳий таъсирга эга бўлган ахборот технологияларидан унумли фойдаланишни фарзандларимизга тўғри ўргатмоқ лозимлигини ҳамда Яқин Шарқ ва олис Ғарбда айни дамда бўлаётган воқеалардан хулоса чиқариб диний қадриятларга ота-боболаримиздан қолган соф этиқод тамойиллари асосида ёндашишимиз лозимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда кейинги сўз навбати Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маънавий ва аҳлоқий тарбия бошқармаси” бошлиғи Музаффар Комиловга берилди. Музаффар Комилов ўз нутқида ҳозирги кунда дин соҳасида Республикамизнинг турли жойларида олиб борилаётган тадбирлар ҳамда тарғибот ишлари орасида ёшларга бўлган эътибор, ёшларда диний иммунитетни шакллантириш, ёт ғояларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Шу билан бирга, ҳозирги кунда кўпайиб бораётган ёд ғоялар, турли йўналишдаги секталар, қабиҳ ниятларни ўзида акс эттирувчи диний оқимлар, гуруҳлар, уларга алданиш оқибатлари, сабабларини мисоллар ёрдамида тушунтириб берди. Бугунги кунда ёшларнинг асосий “иш фаолиятига” айланиб бораётган ижтимоий тармоқлар борасида, уларнинг салбий оқибати ҳақида атрофлича фикр билдирди. Вайронкор ғоялар ва уларнинг салбий таъсирларига қарши мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ўрни ва аҳамияти, Ватанимизни турли диний экстремистик, миссионерлик ҳаракатларидан асраб-авайлаш барчанинг бурчи эканлигини таъкидлади. Тинчлик ҳар қандай бойликдан устунлигини, уни асраб-авайлаш эса ҳар бир инсоннинг бурчи эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Тинчлик бўлмаган юртда ҳатто оилада тотувлик, аҳиллик, бағрикенглик каби фазилатларнинг йўқолишини айтиб, порлоқ келажагимиз йўлида тинчлигимизни асрашимиз қанчалик муҳим экалигини таъкидлади.
Маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректор Д.Раҳматуллаева сўз навбатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита масъул ходими Мирюсуф Мирисмоиловга берди. М.Мирисмоилов ўз нутқида яширин ва ошкора террористик ташкилотлар ва айниқса бугунги кунда “Ироқ ва Шом ислом давлати” (ИШИД) дея ўзларига ном берган террористик гуруҳ ва унинг тинч аҳолига бераётган зарарли-ҳалокатли ҳаракатлари ҳақида маълумотлар берди. Шунингдек маърузачи радикализм, терроризм ва жангари экстремизм мафкураси нафақат бир мамлакат ёки мауайян минтақа доирасида кенг тарқалаётгани, балки ушбу жараён миллий чегара билмаслиги ҳақида гапириб ўтди. Шу билан бирга, айнан шу сабабли МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида ҳар қандай кўриниш ва шаклдаги терроризм ва экстремизмга йўл қўймаслик муҳитини шакллантириш, ушбу ҳавфли таҳдидларнинг пайдо бўлиши ва тарқалишига кўмаклашадиган сабаблар ҳамда шароитларни аниқлаш, уни бартараф этиш учун биргаликда ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Навбатдаги сўз Миробод тумани ИИБ тергов бўлими бошлиғи ўринбосари майор Отабек Йўлчиевга берилди. О.Йўлчиев ўз нутқида диннинг мақсади, асосий омиллари фақат инсонларни яхшиликка чорлаш, ёмон иллатлардан қайтариш эканлигини, минг афсуслар бўлсинки, тарихданоқ кўкларга кўтарилган ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб, ўзгармас анъаналар, собит қонун-қоидалар мезонига қурилган Ислом дини ҳозирги кунда икки хил кўринишга маърифий ва радикал деб номланган икки тармоққа ажралганлигини айтиб ўтиб, турли ниқоб остидаги жангари гуруҳлардан эҳтиёт бўлишга, яъни улар тарафидан ижтимоий тармоқ ва мобил қурулмаларга жўнатилаётган жиҳодий ва жангарилик кайфиятидаги маъруза, видео ва аудио махсулотларни сақлаш, кўпайтириш, юбориш ва тарғиб қилишга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига бир қанча ўзгартиришлар киритилган бўлиб, бунга кўра маъмурий, жиноий ва бошқа турдаги жавобгарлик меъёрларига демократизация ғоялари сингдирилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтди.
Тадбир якунида талабаларни қизиқтирган барча саволларга мутахассислар томонидан тўлиқ ва аниқ жавоблар берилди. Шундан сўнг проректор Д.Раҳматуллаева барча тадбир иштирокчиларига ўз миннатдорчилигин билдирган ҳолда тадбирни якунлади.


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти


Маънавият, маърифат ва иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш ҳамда маънавий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида ҳуқуқ-тарғибот органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбир
иштирок этган оммавий ахборот воситалари
рўйҳати


1. “Ёшлар” телеканалининг “Давр” информацион дастури
2. “Тошкент” радиоканали - Усмонова Инобат
3. “Ёшлар” радиоканали - Шоҳида Зуфарова
4. “Маҳалла” радиоканали - Малоҳат Элтазарова

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Ноябрь 2017    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter