«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

 

 

2018 йилнинг 28 ноябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳамкорлигида «Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзуси остида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу тадбир айни вақтларда жамиятда давлатни емирувчи иллат ҳисобланувчи коррупцияга қарши курашиш масалалалрига ёшларнинг фикр ва мулоҳазалари асосида қизиқарли бахс ва мунозаралар давра суҳбатининг негизини ташкил этди.

 

«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

 

Институт Маънавият ва маърифат  иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлим бошлиғи Д. Жумашов  тадбирда иштирок этиш учун ташриф буюрган Тошкекнт шаҳар прокоротураси уюшган жиноятчилилк ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси - Журабек Аллаёрович Рашидов ҳамда ЎЗМТДП Марказий кенгаши ижроия Қумитаси девони бўлим бошлиғи – Дилбар Султанова Рашидова билан таништирди.

 Маълумки, президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2017 йил 3 январь куни “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида” қонун имзолади. Қонуннинг мақсади, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

 

«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

 

 

Мазкур давра суҳбатида Тошкекнт шаҳар прокоротураси уюшган жиноятчилилк ва коррупцияга қарши курашиш бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси - Журабек Аллаёрович Рашидов сўзга чиқиб,   ҳужжатда “коррупция”, “коррупцияга доир қонунбузарлик” ва “манфаатлар тўқнашуви” каби  тушунчаларига таъриф берилганлиги ҳақида тўлиқ маълумот бериб ўтди.

 

«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

 

Тасдиқланган ушбу ҳужжатга мувофиқ, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари қонунинийлик, фуқороларнинг ҳуқуқи, еркинлик ва қонуний манфаатларнинг устунлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқоролик жамиятининг ўзаро ҳамкорлиги коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларнинг устунлиги ва маъсулиятнинг муқаррарлиги борасида батафсил тўхталиб ўтилди.

 

«Коррупцияга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаси» мавзусида давра суҳбати

 

 

Шунингдек, суҳбат давомида ЎЗМТДП Марказий кенгаши ижроия Қумитаси девони бўлим бошлиғи–Дилбар Султанова Рашидова  томониданқонунда давлат сиёсатининг коррупцияга қарши кураш соҳасидаги асосий йўналишлар,  давлат бошқаруви соҳасидаги коррупцияни олдини олиш бўйича чора – тадбирлар, ижтимоий иқтисодий тараққиёт ва тадбиркорлик соҳасидаги коррупцияни олдини олиш бўйича чораларини санаб ўтди.

 

 

Ушбу давра суҳбатида коррупцияга доир бугунги кунда содир бўлаётган жиноятчилик ҳодисалари борасида табаларни қизиқтирган турли хил саволлар ўртага ташланди ва қониқарли жавобларга эга бўлишди.

 

Улар  орасида 1-босқич  талабаси Абдураззова Нодира фаол иштирокчи сифатида мавзу доирасида ёшлар ўртасида коррупция қай даражада амалга ошиши ва бунинг сабаблари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

 

Тадбирнинг якунида ЎЗМТДП Марказий кенгаши ижроия Қумитаси девони бўлим бошлиғи – Дилбар Рашидова  ушбу тадбирни биринчи бўлиб Камолиддин Беҳзод номидаги МРДИда ўтказиш бўйича таклифини асосий сабабини айтиб ўтди. Унга кўра мазкур йилнинг 13 декабр санасида “Биз -коррупцияга қаршимиз” рукни остида плакатлар танлови бўлиб ўтишини эълон қилди. Ва бу танловга ижодкор талабарнинг иштироки учун таклиф билдирди.

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter