136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг 2018-йил 15 октябрадаги №09-2520 сонли хати ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 18 октябрдаги 87-02-2995-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида 136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб,  институт ректори ва мактаб директори билан келишилган ҳолда, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида илм олишга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида ушбу мактабга жорий йили 13-ноябрда институт ректори Х.Р.Аминов Дизайн факультети декани Р.Т.Норчаев, декан ўринбосари А.Ҳайитов, мактаб ҳудуди жойлашган маҳалла раиси, ҳамда бир гуруҳ талаба ёшлар билан биргаликда мактабда давра сўҳбати бўлиб ўтди.

 

136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

тадбир дебочасини мактаб директори М.Миралимова очиб берди. М.Миролимова ёш авлод келажагини юксалтириш мақсадида режалаштирилган мақсадлар, таклиф ва мулоҳазалари билан ҳамфикр бўлди. Шу билан  бир қаторда  институт билан ўзаро ҳамкорликда байрам тадбирлари уюштирилиши режалаштирилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг институт ректори Х. Аминовга  сўз берилди.

 

136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

Институт ректори Х..Аминов ўз сўзида ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этувчи институт йўналишлари ва фаолияти ҳақида  ўқувчиларга сўзлаб берилди. Ёшлик даврида билим билан кўпроқ шуғулланиш лозимлиги, айниқса, чет-тилларини чуқур билиш  кераклиги тўғрисида қизиқарли маълумотларни бериб ўтди.

 

136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

Мактаб ўқувчиларига рассомчилик санъати ва дизайн соҳалари ҳақида қизиқарли маълумотларни тинглашди. Шундан сўнг ушбу 136-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Дилшод савол билан мурожат этди. Мен санъатнинг дизайн соҳасига қизиқишим бор, ушбу соҳани чуқур ўрганишим учун кўпроқ қайси фанларга кўпроқ эътибор қаратишим лозим, масалан чизматасвир фанидан бошқа яна қандай фанларни чуқур ўрганиб боришим талаб этилади?- деган савол билан мурожаат этди.

 

136-мактаб билан ҳамкорликда ўтказган давра суҳбати

 

 

Яна 10-А синф ўқувчиси Муниса савол билан мурожаат этди. Дизайннинг либослар йўналишига қизиқишини, бўш вақтларда каштачилик, чеварчилик билан шуғилланиб тўршлигини таъкидлади. Ушбу мактаб ўқувчиларининг саволларига институт  ректори ва факультет декани жавоб берди.   

 

 

Давра суҳбати охирида Дизайн интерьер таълим йўналишининг иккинчи курс талаба қизлари томонидан мастер класс ташкил этилиб санъатга, рассомликка қизиқиши бор талабалар билан амалий ишлардан намуналар чизиб кўрсатди, ҳар хил фото лавҳалар ўқувчилар эътиборига ҳавола этилди.

 

Дизайн факультети ММИБ

декан ўринбосари А.Ҳайитов

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter