“Нетленный свет” монографияси тақдимоти

                                                  

“Нетленный свет” монографияси тақдимоти 

 

2018 йил 23 ноябрь куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ёшлар марказий залида Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Абдуллаевич Хакимов томонидан нашр қилинган “История искусств Узбекистана” номли ўқув қўлланма, “Нетленный свет” монографияси тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдимотда институт ректори Х.Аминов, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева, факультет деканлари, кафедра мудирлари, институт профессор-ўқитувчилари, Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши аъзолари, докторант, магистрант ва иқтидорли талабалар иштирок этишди.

 

“Нетленный свет” монографияси тақдимоти

 

Тадбирни илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева  кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Абдуллаевич Хакимов томонидан нашр қилинган “История искусств Узбекистана” номли ўқув қўлланма, “Нетленный свет” монографиясининг илмий аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шундан сўнг сўз навбатини Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Х.Аминовга берди.

 

“Нетленный свет” монографияси тақдимоти

 

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Хасан Рашидович Аминов сўзга чиқиб “История искусств Узбекистана” номли ўқув қўлланма ҳамда “Нетленный свет” монографиясимуҳим илмий тадқиқотлар сирасига кириши, санъатшунослик фанларидаги ўрни ва аҳамияти, ўзбек санъати тарихини тадқиқ этиш бўйича амалга оширилган амалий натижалар эканлигини таъкидлади. Келгусида ўқув қўлланмани ўзбек тилида чоп этилишига умид билдирди.

 

“Нетленный свет” монографияси тақдимоти

 

Сўнгра “Ўзбекистон Фанлар Академияси академиги, Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, санъатшунослик фанлари доктори, профессор Акбар Абдуллаевич Хакимов сўзга чиқиб “История искусств Узбекистана” номли ўқув қўлланма, “Нетленный свет”монографиясининг илмий аҳамияти, тадқиқот жараёни ҳақида сўз юритди. “Нетленный свет”монографияси машҳур рассом Чингиз Ахмаров ижодига бағишланганлиги, рассом ижодининг ранг-баранг кўринишларини ёритган ҳамда янги илмий фактларга эга асар эканлигини қайд этди.  Ушбу тақдимот  йиғилганларда катта тассурот қолдирди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоблар олдилар.

 

Гулираъно Орифжонова

МРДИ Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши раиси

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter