“Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция

 

 

“Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция

 

1992 йил 8-декабрда қабул қилинган  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, энг аввало юртимизнинг мустақиллиги ва озодлигининг  шаҳодати сифатида қадрлидир.

 

“Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция

 

Ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда таълим муассасаларида ташкил этиладиган машғулот, очиқ дарс ва тадбирлар муҳим аҳамият касб этади. 

                     

Жорий йилнинг 4 декабр куни соат 14:00 да  Ўзбекистон Давлат маданият ва санъат институтида “Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция бўлиб ўтди. Унда тарих фанлари доктори А Маврулов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси С.Саййиид, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари А.Қодиров, “Ўзбеккино” Миллий агаентлиги бош директори Ф. Зокиров сўзга чиқиб, коститутциямиз борасидаги ўз фикрларини баён этдилар. 

 

“Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция

 

2018 йилга келиб, Конституциямиз қабул қилинганига 26 йил тўлди. “Конституция», лотинча сўз бўлиб “ўрнатаман”, “белгилаб қўяман” -деган мазмунни ифода этади. Бу қомусий ҳужжатнинг халқчиллиги шундаки, унда миллий урф-одатлар, анъаналар, эътиқод, умуман миллий қадриятлар ҳимояси ва равнақи аниқ белгилаб қўйилганлиги ва шу каби кенг маънодаги мулоҳазаларга алоҳида туҳталиб ўтилди.

Ушбу тадбирга санъат ва маданиятга алоқадор Олий Таълим Муассасаларидан таклиф асосида  талабалар иштирок этди.  Шу жумладан, Комолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва Дизайн Институтидан ҳам истеъдодли талабалар иштирок этиб, тадбир ташкилотчилари томонидан китоб совғалари билан тақдирланди.

 

“Конституция ва маънавий ривожланиш” мавзусидаги илмий амалий  конференция

 

Конференция сўнгида таниқли режиссёр Х.Насимов томонидан суратга олинган ватан чегараларида хизмат қилаётган ёш аскарлар харбий фаолиятига бағишланган “Хаёт” фильми намойиш этилди.

 

 

 

 

 

Bosh ruknlar

Taqvim

«    Декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Talabalar ijodidan

  • Институтда иқтидорли магистр ва бакалавр талабалари ўртасида инглиз тилида ўтказилган “Youth’s look to Аrt” номли илмий-амалий анжуман
  • Талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” тадбири доирасида ўтказилган “Art-терапия ва аукцион” мавзусида ўтказилган тадбир
  • “Талабалар фестивали” доирасида бўлиб ўтган тадбирлар бўйича

Institut gazetasi

Flag Counter