2019 йил 16 январь куни “Тасвирий ва амалий безак санъати” магистратура мутахассислиги 1-курс магистранти Исакова Адолат томонидан бакалавр таълим йўналиши ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган талабалар учун 14- январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан рассом “Театр безаги рангтасвири” кафедраси доценти Эркабой Машарипов ижодига бағишланган “Ватаннинг шерюрак баҳодирлари” номли илмий семинар бўлиб ўтди. Дастурга  кўра  семинарни ўтказишдан кўзланган мақсад ва кириш сўзи билан магистратура бўлим бошлиғи  Н.Б.Алиева  очиб берди.  

А. Исакова илмий семинарда “Юртимиз гуллаб яшнашига ҳисса қўшган жангчи Жалолиддин Мангуберди”, “Амир Темурнинг Тўхтамишхон устидан ғалабаси” ва  “Рассом Эркабой Машарипов ижоди тўғрисида” мавзуларида  маъруза қилди. Мавзуларга оид маърузада магистрант тарихга назар соларкан экан, рассом Э.Машарипов томонидан айни тарихий буюк шахсларни акс эттирувчи тарихий мавзуларда ишланган ижодий асарларини мисол қилди. Семинар иштирокчиларига ушбу асарлар тўғрисида, асарда ёритилган образлар бўйича  ва тарих зарварақларида тарихчиларимиз томонидан қайд этилган маълумотлар билан ўртоқлашди. Ўз навбатида асарларни яратилиш тарихи ва бошқа кўпгина қизиқарли тарихий маълумотлар билан рассом Э.Машарипов ўз фикрларини билдирди.  Асарлар бўйича талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Сўнгра семинарни магистрантнинг илмий раҳбари “Маҳобатли рангтасвир” кафедраси  профессори Р.А.Худойберганов давом эттирди. Бакалавр таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олувчи талабаларга профессор Р.А.Худойберганов томонидан бир қатор тарихий вақеаларга оид саволлар берилди, жавоблар олинди. Семинарни Тошкент Давлат Жаҳон тиллари университети 1-курс талабаси Раҳимбоева Фазилат “Try to learn historical works in order to dig up youngsters’ minds” мавзусидаги маърузаси билан давом эттирди. Ф.Раҳимбоева  ўз маърузасини инглиз тилида олиб борди, тақдимотдаги  тарихий асарлар, рассом Э.Машариповнинг тарихий асарлари ҳусусида рассом талабалар билан савол жавоблар ўтказди.

Илмий семинар якунида устозлар магистрантлар ва бакалавр таълим йўналиши талабаларига ижодий парвозлар билан бирга барча буюк ва етук  рассомлар сингари тарихий асарларни янада кўплаб яратиш,  ўзбек тасвирий санъатини юксакларга олиб чиқиш, ўзимизни, ўзлигимизни англашдаги тарихий манбаларни доимий ўрганиб бориш каби таклифларини билдирилди. Семинар кўтаринки кайфиятда якунланди.

Магистратура бўлими бошлиғи

Н.Б.Алиева