Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши” аъзолари Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташрифи

2018 йил 7 ноябр куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши” аъзолари Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташриф буюришди.

Ташриф мобайнида ёш олимлар илмий тадқиқот ишлари бўйича адабиётларни излаш ишларини олиб бордилар. Электрон ва босма каталоглар орқали ҳамда технологик дастурлар ёрдамида илмий ишлари учун керакли маълумотлар, адабиётларни  излашди.  Мазкур изланишлар натижасида илмий тадқиқотларига оид кўплаб маълумотларни топишга муваффақ бўлишди.

Алишер Навоий номли Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташриф чоғида “Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши” аъзолари “Каталоглар”, “Илм”, “Ижод”, “Тафаккур” каби залларда бўлиб, илмий тадқиқот ишлари учун керакли адабиётларни кўздан кечирдилар.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти “Ёш олимлар ва ижодкорлар Кенгаши” аъзоларининг Алишер Навоий номли .

Ўзбекистон миллий кутубхонасига ташрифи изланишларга бой ва мароқли ўтди.