“Ёшлар – келажак бунёдкори!”

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар масалалари бўйича республика идораларо кенгаши мажлисининг 2018 йил 8 февралдаги 4-сон баёнида “Ёшлар – келажак бундкори!” шиори остида “Ёшлар фестиваллари”ни ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан Олий таълим муассасаларининг театр студиялари фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан Республика Ташкилий қўмитасининг 2019 йил 14 февралдаги 1-сонли баёнига асосан институтда “Иқтидор” талабалар театр студияси ташкил этилди.

2019 йил 27 апрель куни Тошкент Давлат аграр университетида ташкил этилган Олий таълим муассасалари талабалар театр студиялари фестивалининг саралаш босқичида институтнинг “Иқтидор” театр студияси Тошкент кимё-технологиялар институти билан беллашди.

Танловнинг саралаш босқичида “Иқтидор” театр студияси Шароф Бошбековнинг “Тикансиз типратиканлар” асари асосида саҳналаштирилган спектакль билан иштирок этди.

Институтнинг “Иқтидор” театр студияси “Энг яхши спектакль” номинациясини қўлга киритиб кейинги босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Шунингдек, Тасвирий санъат факультети 1-курс талабаси Ахмаджонова Моҳичехрахон  “Энг яхши аёл роли” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди ва Жасур Тўйчиев раҳбарлигидаги ҳаваскор ижодкорлар “Имкон” театр-студияси томонидан 2 ойлик бепул курс учун сертификат билан тақдирланди.