“Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият” хотира кечаси

2019 йил 3 май соат 18:00 да институт талабалар турар жойида “Талабалар оқшоми” доирасида “9 май – Хотира ва қадрлаш куни”га бағишланган чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш мақсадида институтда 50 йилдан ортиқ педогогик ва ижодий фаолиятини юритган Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси Фаҳрий академиги, профессор Раҳим Аҳмедовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган “Аждодларни хотирлаш-муқаддас қадрият” деб номланган хотира кечаси тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори С.Раҳметов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова, институт илмий котиби Х.Акбарова, тасвирий санъат факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ю.Нарзиева, либос дизайни кафедраси мудири А.Рашидов, ахборот ресурс маркази бошлиғи С.Сагидуллина, институт ёшлар иттифоқи БТ етакчиси А.Темиров ва талаба-ёшлар иштирок этди.

Тадбирни Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи С.Расульмухамедова кириш сўзи билан очиб берди. Сўнгра Ўзбекистон Халқ рассоми, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, дастгоҳли рангтасвир кафедраси профессори С.Раҳметов  устози Раҳим Аҳмедовнинг ижоди ҳамда узоқ йиллар давомида ўқитувчи сифатида институтнинг дастгоҳли рангтасвир кафедрасидаги педагогик фаолияти тўғрисида талабаларни яқиндан таништириб,  мамлакатимизда рангтасвир санъатини абадийлаштириш учун Тошкентда ва вилоятларда бир қатор музейлар, кўргазма залларни ташкил этилишида қўшган ҳиссалари ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида талаба-ёшларга  халқ рассоми Раҳим Аҳмедовнинг ҳаёти ва ижодига бағишланган мақолалар, устознинг асосий ижодий ишларидан фото намуналари ҳамда каталоглари намойиш этилди.