Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти психологи, Амалий санъат факультети ҳамда Дизайн факультети талабалари иштирокида 15-май “Халқаро оила куни” га бағишланган “Соғлом оила –соғлом жамият” мавзусида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбарлари билан ўтказилган тадбир тўғрисидаги ҲИСОБОТ

2019-йил 22-май куни институт тадбирлар залида институт психологи З.Назарова томонидан ташкил этилган 15-май Халқаро оила куни” га бағишланган “Соғлом оила – соғлом жамият” мавзусидаги тадбирда  Амалий санъат факультети ҳамда  Дизайн факультети талабалари факультет декан ўринбосарлари раҳбарлигида “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Шайҳонтоҳур тумани  бўлими раҳбари Саида Жалилова Шавкатовна  ҳамда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Учтепа тумани бўлими раҳбари Мапура Махмудхўжаев Тўллаевналар иштирокида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирни институтнинг Бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Отажонова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирга ташриф буюрган меҳмонларни таништириб ўтди.

Мазкур тадбирда “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Шайхонтохур тумани бўлими раҳбари Саида Жалилова ўз сўзида  Мамлакатимизда оила-муқаддас даргоҳ, никоҳ эса бузилмас ришта ҳисобланади. Шу боис ҳам 1998 йил 2 февралда қабул қилинган қарори  билан Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси ҳузурида “Оила” илмий-амалий марказ ташкил қилинди. Бундан асосий мақсад, жамият тараққиётида маънавий баркамол ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялашда оиланинг ўрни муҳим эканлигини ҳисобга олиб, оилага таълуқли бой ва сермазмун  миллий анъаналарни авайлаб – асраш, уларни умумбашарий қадриятлар билан уйғунлаштириш, оила ва никоҳнинг муқаддаслигини ёш авлод онгига чуқур сингдириш йўли билан оилаларнинг мустаҳкамлигини таъминлашдан иборат деб ҳаётий мисоллар билан келтириб ўтди.

“Оила” илмий – амалий тадқиқот маркази Учтепа тумани бўлими раҳбари Мапура Махмудхўжаев Тўллаевна ўз сўзида Ҳалқимиз азал – азалдан оилани муқаддас даргоҳ деб билади. Шу боис уни қадрлайди, меҳр ва муҳабат билан эъзозлайди. Шуниндек, конститутсиянинг 63-моддасининг “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” эканлигини  талаба-ёшларга таништириб ўтди. Институт психологи З.Назарова оилавий низолар, ижтимоий муаммоларни келиб чиқиш омиллари, оила барқарорлигини таъминлашда  маънавий таълим –тарбиянинг роли ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давра суҳбати шаклда давом этди. Талабалар томонидан мавзу юзасидан бeрилган саволларга мутахассислар томонидан керакли жавоблар берилди.

Тадбир якунида ўзларини маърузалари билан келиб иштирок этган мутахассис меҳмонларга факультетлар томонидан миннатдорчилик совғалари тақдим этилди.

Институт психологи                                              З.Х.Назарова