Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедраси доценти Мухамедова Муниса Сабировнанинг “Археология асослари” фани доирасида Ўзбекистон тарихи Давлат музейида “Ўрта Осиёда бронза даври ёдгорликлари” мавзусида ўтказилган ўқув-амалий машғулот дарси тўғрисидаги ХИСОБОТИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида   2019 йил 19 мартда ўтказилган видеоселектор мажлисининг 12-сонли баёни  10-бандида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш тўғрисидаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 13 апрелдаги “Олий таълим муассасаларида дарс машғулотларини тегишли жойларда сайёр ўтказилишини таъминлаш тўғриси”да 340-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йил 17 май куни Санъатшунослик факультети “Музейшунослик” кафедраси доценти Мухамедова Муниса Сабировна раҳбарлигида Музей педагогикаси йўналиши 1-босқич талабалари иштирокида “Археология асослари” фани доирасида Ўзбекистон тарихи Давлат музейида “Ўрта Осиёда бронза даври ёдгорликлари”мавзусида ўқув-амалий машғулот дарси бўлиб ўтди.

Мазкур ўқув-амалий машғулот дарсда М.Мухамедова талабаларга бронза даврининг умумий хусусиятлари, бронза давридаги ижтимоий хаёт,  бугунги кунда Ўзбекистон тарихи Давлат музейида сақланиб келаётган Ўрта Осиё бронза даврига оид турли хил экспонатлар хусусида маълумот берди. Экспонатлар қамровида бронза даври маданий ҳаёти, Сополлитепа ёдгорлиги тарихи хусусида илмий маълумотлар келтириб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бронза даври манзилгоҳларидан топилган илк заргарлик буюмлари, сопол идишлар ва дафн маросимларининг давр тарихини ёритишдаги моҳияти экспонатлар асосида ёритиб берилди.

Музей педагогикаси гуруҳи талабалари музей қошидаги Болалар музейида ташкил этилган кулолчилик бўйича маҳорат дарсларига ташриф буюрган ёш томошабинлар учун бронза даври сопол идишлари ва кичик лой ҳайкалчалари кўринишини яратишда ҳамкорликда ижодий ишларини ҳам яратишди.