Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультетининг 2019 йил 18-май куни бўлиб ўтган Ота-оналар куни муносабати билан ўтказилган тадбирлари

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти  Тасвирий санъат факультети томонидан Маънавий ва маърифий   тадбирлар режаси асосида 2019 йил 18-май куни “Ота-оналар” тадбири ўтказилди.

Тадбирда Тасвирий санъат факультети декани А.А.Юсупов, Ўқув ишлари декан ўринбосари Ч.А.Умматова, Ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Ў.Нишонбеков, Ёшлар Иттифоқи Бошланғич ташкилоти етакчиси А.Темиров, кафедра мудирлари Э.Хайитов, Ш.Жуманиязов, А.Ортиқов, Ж.Рашидов ва гуруҳ мураббийлари ташаббуси билан 100 дан ортиқ факультет талабаларининг ота-оналари иштирок этди.

Тадбир давомида инстит фаолиятига бағишланган видео лавҳаси намойиш этилди, факультет хақида қисқача маълумотлар бериб ўтилди. Унда презентация асосида 2018-2019 ўқув йилида институтда фаолият юритиб келаётган профессор-ўқитувчилар ва таҳсил олаётган талабаларимизнинг олган ютуқлари ва билимларининг сарҳисоби бўйича маълумотлар тақдим этилди. Шунинг билан институт тартиб қоидалари, кийиниш одоби, дарсларга кеч келиш холати ва давомати, интизоми томонидан фанларини вақтида ўзлаштира олмаган талабаларнинг “Талабалар сафидан” четлаштирилганлиги холатлари бўлганлиги тўғрисида гапириб ўтилди.

Йил давомида факультетнинг иқтидорли, намунали, маданий маърифий тадбирларда фаол қатнашган ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларининг ота-оналари учун тақдирлаш маросими ўтказилди. Тақдирлаш маросимида 26 нафар ота-оналар “Ташаккурнома ” ва гул билан тақдирланди.

Тадбирнинг маданий қисмида факультетнинг иқтидорли талабалари томонидан тайёрланган соялар ўйини, куй, рақс, ва қўшиқлар ижро этилди. бадиий қисм билан якунланган тадбирдан сўнг, ота оналарга мураббийлар томонидан фарзандлари таълим олаётган ўқув устахоналари ва ижодий ишлари намуналари кўргазмаси билан таништирилди, сўнг 18-май Ҳалқаро музейлар куни муносабати билан Тошкент шаҳри барча музейларида маданий тадбирлар, кўргазмаларнинг очилиш маросимига гуруҳ мураббийлари бошчилигида талабалар ва ота-оналарнинг ташрифи ташкиллаштирилди.