Президентнинг 5 та ташаббуси ижрода: Ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш

Маълумки, ёшлар маънавиятини янада юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг оммалаштириш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, санъат ва маданият масканларига жалб қилган ҳолда ёшлар қалбида санъатга муҳаббат туйғуларини уйғотиш бўйича бирламчи вазифалар белгиланиб, Президент томонидан бешта муҳим ташаббус илгари сурилган эди.

Мазкур ташаббус ижроси доирасида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтида ташкиллаштирилган тизимли  иш режа бўйича мақсадли вазифалар белгиланиб, турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

 2019 йилнинг 13 июнида Институтнинг  хотин-қизлар кенгаши раиси О.Отажонова, Амалий санъат факультети, Санъатшунослик факультети Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат ишлари бўйича декан ўринбосари Ф.Хасанова, Х.Хасанов томонидан талабалар турар жойида Президентнинг тўртинчи ва бешинчи ташаббуслари ижроси бўйича талабаларни китобхонликка жалб этиш ҳамда уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида  давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда халқ рассоми Азиза(Хушрўя) Маматова ҳамда шоира, “21 аср” газетаси бош мухаррири Нурхон Элмирзаева давра меҳмони сифатида иштирок этди. 

Талабалар билан ўтказилган давра суҳбатининг аввалида институт хотин-қизлар кенгаши раиси Одина Отажонова очиб берди. У йиғилган талабаларга бугунги суҳбат меҳмони – А.Маматова ҳамда Н.Эльмирзаевани  таништирди ва уларга навбат билан  сўз берди.

Тўртинчи ташаббус мақсадларини амалга оширишга қаратилган ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни ўтказиб бориш ўзликсиз равишда давом этиб келмоқда.

Рассом А.Маматова ёшларнинг маънавий камолини юксалтиришда президентимизнинг 5 та ташаббуси муҳим аҳамиятга эга эканлигига алоҳида урғу берди. У ўз фикрини “Бугунги кун ёшларининг шижоати, илмга чанқонқлиги, қўшимча касб-ҳунар, қизишларининг тобора ортиб бораётганлиги келажакнинг юксалишидан даракдир” деган сўзлари билан таъкидлади.   

Ёшларни китобхонликка жалб этиш масалаларида рассом ўзининг фаолияти, ижодий кечинмалари акс этган китобларидаги қизиқарли маълумотлар билан ёндашди. А.Маматованинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига даврада ўтирган ҳар бир талаба ўз қизиқишлари билан саволлар йўлладилар ва тегишли жавоблар олдилар.

Президент томонидан илгари сурилган бешта ташаббуснинг барчаси айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ҳамда маданий ҳаётида жуда катта воқеа бўлди. Талабаларни қайси сохага йўналтирилганлигидан қатъий назар санъатнинг барча турлари спорт, маданият адабиётга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида шундай давра суҳбатлари ташкил этилаётганлиги ижро интизомини йўлга қўйилганлигидан далолатдир.

Шоира Н.Элмирзаева ёш йигит ва қизларни аввало ижодий фаолиятлари билан табриклаб, уларнинг тарбияланишида маънавияти ва маданиятини шакллантириш учун зарур ҳаракатлар ва бу масалада берилаётган катта аҳамиятнинг бугунги кунимиз учун қанчалар долзарблиги ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Шоира ўз ижодидан ёшлар тарбияси учун аҳамиятга эга бўлган “Она”, “Ёшлик”, “Талабалик йилларим”, “Камбағал” номли шеърларини ифодали ўқиб берди. Инсоннинг ички кечинмаларига жавоб бўла оладиган ушбу шеърий мисралар талабаларда ҳаётнинг, инсоннинг, даврнинг ўзига хос қадр-қиммати, инсонийлик туйғуларига ҳурмат билан қарашлик, меҳр-муҳаббат, ҳаёт давомида яхшиликка интилиб яшашга ҳаракатлантирувчи ҳислатлар каби чуқур таассурот ўйғонганлиги шубҳасиз.

 Суҳбат халқ рассоми А.Маматова, шоира Н.Элмирзаеванинг ҳамда талаба ёшларнинг қизғин савол-жавоби тарзида якунланди. Суҳбатда иштирок этган  институт фаоллари хотин-қизлар кенгаши раиси Отажонова  Одина, институт матбуот котиби О.Раҳмонова,  институт АРМ директори С.Сагдулина, санъатшунослик  факультети декан ўринбасари Х.Хасанов ҳамда иштирокчи талабалар  А.Маматова ва Н.Элмирзаевага   қизиқарли суҳбат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.