Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлисининг 21-сон баёнида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика олий таълим муассасаларида 2019-2020 ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўриш ва уларда ахборот–коммуникация технологияларини янада ривожлантириш  масалаларида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда олий таълим муассасалари талабалар турар жойларини янги ўқув йилига тайёрлаш ишларини самарали ташкил этишни йўлга қўйган ҳолда,  Камолиддин Беҳзод номидаги Милий рассомлик ва дизайн институтининг Мирзо Улуғбек тумани “Олмачи” кўчаси 32-уйда жойлашган талабалар турар жойида амалга оширилаётган сайъи-ҳаракатлар  ўз самарасини кўрсатмоқда. Институт ректори Н.Сайфуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан  ҳафтанинг ҳар якшанба куни талабалар турар жойида интизом асосида ўрнатилган тартибнинг назорати, навбатчи мураббийлар фаолияти, талабаларнинг яшаш учун яратилган шароитлари ва ётоқхона биносида кунлик олиб борилаётган тозалик назорати, келиб чиққан камчиликларни бартараф этилиши, маънавий-маърифий тадбирларнинг ўтказилиши каби қатор масалаларни мунтазам равишда ўрганиб чиқиш йўлга қўйилган.

Сўнги икки ой ичида талабалар турар жойининг ошхона, спорт машғулотлари хонаси, маънавият хоналари учун зарур бўлган маиший хизмат кўрсатиш техника буюмлари мавжуд, аммо етарли эмаслиги аниқланиб, ошхона учун қўшимча янги газ плитаси, спорт машғулотлари хонасига 1 та вилосипед, 1 та югуриш йўлакчаси (беговая дорожка),  маънавий дам олиш фойъесига 3 та кондиционер ўрнатилиб, фойдаланишга топширилди.

Талабалар турар жойи мудираси З.Толипова томонидан раҳбариятга ўрнатилган тартиб асосида бажарилиши лозим бўлган кунлик ҳисобот тақдим этиб борилмоқда.

Талабалар турар жойида  ҳафтада бир марта мудира З.Толипова бошчилигида икки соатлик “Мен тоза муҳитда яшайман” шиори остида ободонлаштириш ишлари олиб бориш жорий этилган.  Ҳашар  давомида талабалар  турар жойи биносининг ички тозалигидан ташқари бинонинг ташқи майдони, унинг атрофидаги ариқлар,  ландшафт ва йўлаклар тозаланмоқда. Талабалар иштирокида амалга оширилган бу ҳаракатлар, уларнинг тоза–озода шароитларда яшаб, яхши ўқиши учун хизмат қилади.