Ижтимоий-маънавий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича илгари сурилган “5 та муҳим ташаббус” ҳақида К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети жамоаси билан икки томонлама ҳамкорлик меморандуми асосида Сергели тумани 277-умумтаълим мактабида тадбир бўлиб ўтди.Тадбирни мактаб директори М.Х.Низомова кириш сўзи билан очиб берди.

К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Мураббийлар кенгаши раиси, Турон фанлари Академиясининг академиги Р.Хасанов сўзга чиқиб, бугунги кунда фаолият юритаётган институт фаолияти ва жамоаси ҳақида таништириб, давлатимиз раҳбари тамонидан илгари сурилган ижтимоий-маънавий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳияти ҳамда Миллий рассомлик ва дизайн институти фаолияти, факультетлари ҳақида сўзлаб берди.


Шундан сўнг К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Ижтимоий фанлар кафедраси доценти Н.Алимов 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи ва иккинчи бандлари: ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга ҳизмат қилиши; ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари ҳақида гапирди.


К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш декан ўринбосари О.Сайидов юқоридаги бешта ташаббуснинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи бандлари: Ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар масалалари ҳақида гапирди.

К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтидан ташриф буюрган талабалар Жўраева Замира, Босимова Машҳура, Улашев Хусан, Жумаев Фирдавс маҳорат дарсларини ўтиб беришди ва ўзларининг ижодий иши намуналарни ўқувчи ёшларга тақдим қилишди. Тадбир сўнггида фаол иштирок этган талабаларга китоблар тақдим этилди. Тақдим қилинган ижодий ишлар ўқувчи-ёшларга келажакда ўз касбларини тўғри танлашлари учун яхши омил бўла олди.
Давра суҳбати охирида мактаб деректори томонидан мактабда институт бурчаги ташкил этилганлиги ҳақида маълумот бериб ўтилди.