Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик дизайн институтининг Амалий санъат факультети “Реклама ва амалий графика” кафедраси Бадиий фото бўлими 2-босқич талабаси Абдуллаева Асилахон 2018 йилнинг октябрь ойи бошларида Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида корейс тили бўйича бўлиб ўтган малака ошириш курсларида қатнашиб келган эди.

Жорий йилнинг июнь ойи ўрталарида эса Седжонг тил ўргатиш мактаби томонидан «Корея ва Ўзбекистоннинг муштарак маданияти» номи остида ташкил этилган танловда корейс тилида ўзбек ва корейс халқлари маданияти ва уларнинг тарихий, тадрижий ривожланиши ҳақида гапириб, нотиқлик санъатини намойиш этди. Маданиятлари бир-бирига тадрижан яқин бўлган бу икки халқни бир-бирига анъана ва қадриятлари узвий боғлаб туради. Нотиқ эса мана шу ҳақиқатларни оммага маълум қилди.

Танлов якунида ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан Асилахон Абдуллаева  2-ўрин билан тақдирланди.