2019 йилнинг 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ижтимоий, маънавий-маърифий соҳаларга оид бешта ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти ҳамда Юнусобод туманида жойлашган 23-сонли Меҳрибонлик уйи билан ҳамкорликда маданиятимиз ва санъатимизни тарғиб этувчи “Санъат сеҳри”  кўргазмаси ташкил этилди.

Ўзбек халқининг амалий санъати қадимий тарих, ўзига хос анъана ва бетакрор услубга эга. У айни шу жиҳати билан нафақат халқимиз, балки чет эллик саёҳларнинг ҳам эътиборини қаратиб келмоқда.

Ҳозирги кунга келиб халқимиз амалий санъатининг энг гўзал дурдоналари – бадиий кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, шунингдек, сомон санъати йўналишадаги яратилган дурдоналарга қизиқиши кун сайин ортиб бормоқда. Мазкур тадбирда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети, «Реклама ва амалий графика» кафедраси катта ўқитувчиси, сомон санъати устаси Жасур Жумаев ҳам иштирок этиб, ўзининг ижодий ишларидан ташкил топган кўргазмасини намойиш қилди.

У ўз ташаббуси билан бундан кейин ҳам  меҳрибонлик уйларида болалар учун тез-тез маҳорат дарсларини ўтаб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўйди.