Маълумки, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта ташаббусга йўналтирилган саъйи-ҳаракатлар жойларда ўз аксини  топмоқда. Биринчи ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Тасвирий санъат факультети томонидан Юнусобод туманида жойлашган 258-сонли мактаб болаларининг рангтасвир санъатига бўлган қобилиятни ошириш ҳамда уларни шу санъат турига қизиқтириш мақсадида ушбу мактабда “Ёш рассомлар” тўгараги ташкил этилди ва 2019 йилнинг 22 июнида болаларга рангтасвир санъатининг илк сирларини ўргатувчи маҳорат дарси  ўтказилди.    

 Ушбу маҳорат дарсларига Тасвирий санъат факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Т.Нишонбеков, Маҳобатли рангтасвир кафедраси ўқитувчиси Ф.Сатторов, Миниатюра ва китоб графикаси кафедраси ўқитувчиси А.Солиевлар устозлик қилди.  Қизиқарли тарзда ўтказилган рангтасвир санъатига қаратилган маҳорат дарслари мактаб ўқувчилари истеъдодини янада оширишда ҳизмат қилади.