Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти раҳбарияти ва Тасвирий санъат факультети ташаббуси билан 2019 йил 22 июн куни Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев томонидан ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизлар бандлигини ошириш масаларига қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган 5 та муҳим ташаббуснинг ижросини таъминлаш мақсадида, биринчи ташаббус ижроси доирасидаТошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидаги ҳиёбонларнинг бирида “Ёшлар сайли” ўтказилди.

Ушбу бўлиб ўтган “Ёшлар сайли” да факультет декани А.Юсупов ва “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси Б.Намозовлар масъуллигида иқтидорли, ижодкор талабалар Эгамов Дилмурод, Бадриддинов Умурзоқ, Жўраев  Нодирхон, Артиков Сардор, Бердиев Чоршанбе, Губаев Ҳусан, Турсунов Жамшид, Қаҳрамонов Фаррух, Насиббеков Шаҳзод, Раҳимов Отабеклар томонидан маҳорат дарслари ва кўргазма ташкиллаштирилди.

Сайлга ташриф буюрганлар рангтасвир санъатидан баҳраманд бўлиш билан бир қаторда ушбу санъат турлари борасида ўзига хос таассуротга эга бўлдилар. Сайл иштирокчилари томонидан шундай тадбирларнинг тез-тез ўтказилиб туриши ҳақида таклифлар билдирилди.