Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институтининг Амалий санъат факультетида мавжуд йўналишлар бўйича битирувчи талабаларнинг битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш тадбирлари давом этмоқда.

Бугун 2019 йилнинг 22 июн санасида Ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича  битирувчи талабалар  ўзларининг тўрт йиллик малакага эга бўлган ижодий ишини ҳимоя қилди. Ушбу тадбирда куни кеча институтимизга Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академиясидан ташриф буюрган делегат аъзолари ҳам иштирок этди.

Мазкур Туркманистон Давлат Тасвирий санъат академиясининг Илмий ишлар проректори Нурягди Гочбаевич Яхшимурадов ва  ўқитувчи  Гаҳриман Оразмурадович Гочмурадов тадбирда иштирок этиш учун  таклиф этилган ҳайъат  аъзолигини мамнуният билан қабул қилди.

Тадбир иштирокчилари бугун ҳимояга чиққан талабаларнинг ижодий ишларини кўриб, уларнинг ўз касбига чин маҳорат билан ёндашиб, ҳақиқий истеъдодлари орқали таълим берган устозлари меҳнатига миннатдорчиилк тақдим этганлигини гувоҳи бўлди. Битирув малакавий ишини  ҳимоя қилган 11 нафар битирувчи талабаларнинг ижодий иши ҳайъат аъзолари томонидан максимал баллар билан баҳоланди. тадбир сўнгида факультет декани С.Саидова битирувчи талабаларнинг ўқиш давомида олган билимлари ҳамда ижобий натижалари, уларнинг ҳулқи ва жамоат ишларида фаоллиги ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, сўзга чиққан барча иштирокчилар томонидан  битирувчи талабаларнинг келгусидаги ижодий ишларига улкан мувоффаққиятлар тилаб қолинди.

Матбуот котиби О.Раҳмонова
Хусанбой Эргашев фотолавҳаси