Таcвирий санъат факультети Маҳобатли рангтасвир бўлимининг битирув малакавий иши ҳимояси

Жорий йилнинг 26 июн куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик дизайн институти Тасвирий санъат факультетининг Маҳобатли рангтасвир йўналиши бўйича 2018-2019 ўқув йилида бакалавр босқичини тамомлаётган талабаларнинг битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида бўлиб ўтган мазкур битирув малакавий ишини ҳимоя қилиш тадбирида академик, халқ рассомлари таркибидан ташкил топган  7 кишидан иборат ҳайъат аъзолари томонидан 13 та талабанинг  битирув малакавий иши учун яратган ижодий ишлари тегишли баллар билан баҳоланди. Ҳайъат аъзолари раиси Б.М.Назаров, Ўз БА раиси А.В.Нуриддинов томонидан талабаларнинг ижодий ишига қисқача таъриф, ижобий фикрлар айтиб ўтилди ва шу билан бир қаторда  йўл қўйилган камчиликларга ҳам урғу бериб ўтилди.

Талабалар томонидан яратилган бу йилги битирув малакавий иши учун танланган мавзуларнинг аксарияти маиший жанрга мурожаат этилган. Маҳобатли рангтасвир асарлари сифатида ифодаланган ушбу ижодий ишлар асосан республикамиз ҳудудларида қад кўтариб турган давлат ташкилотлари биноларида акс этган рангтасвир лавҳаларидан иборат бўлиб,  турли услубларда асар шакли намоён этилган. Ушбу гуруҳга институтнинг Маҳобатли рангтасвир кафедраси мудири,  Ш.Жуманиязов ҳамда кафедранинг катта ўқитувчиси Б.Обидовлар илмий раҳбарлик қилди.

2018-2019 ўқув йили “Маҳобатли рангтасвир бўлимининг битирувчи талабалари ҳамда битирув малакавий иши мавзулари қўйидагилардан иборат: Данабоев Шерали “Мусиқа”, Облақулов Низомиддин “Ҳосил байрами”, Эргашев Суҳроб “Илм дунёси”, Абдурасулова Саида “Театр дунёси”, Абдуваҳобов Козимжон “Мустақиллик энг олий мезон”, Жуманиязов Умрбек “Жонажон юртим”(Хоразм фольклор санъати)””, Ёқубжанов Акбаржон “Оила”, Раббанақулов Заҳириддин “Коинот”, Каримова Фотима “Онамга мадҳия” Аброров Абдулбосит “Истиқлол жангчилари”, Сейфи Елена “Любовь”, Жуманиязов Қувондиқ “Ватан ҳимоячилари Жалолиддин Мангуберди”, Иноятхўжаева Камола “Шаҳар манзараси” каби мавзулар.

Ҳар бир талабанинг ижодий ишига илмий раҳбарлар томонидан хулосалар айтиб ўтилди ва тақризчилар томонидан таҳлил қилинди.

Қуйидаги талабалар орасида Иноятхўжаева Камола “Шаҳар манзараси”, Абдурасулова Саида “Театр дунёси”, Раббанақулов Заҳириддин “Коинот” мавзуларида ишлаган ижодий иши учун энг юқори балл билан, қолган талабалар ўртача баллар билан баҳоландилар.

Тадбир сўнгида ҳайъат аъзолари томонидан  талабаларнинг битирув малакавий иши учун ишлаган ижодий ишларига қўйилган баҳолар Тасвирий санъат факультети декани А.Юсупов томонидан ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг, битирувчи талабалар устозлари, яқинлари томонидан тақдирландилар.  Талабалар институт раҳбариятига,  таълим берган устозларига ўзларининг чексиз миннатдорчиликларини билдирдилар.