2018-2019 ўқув йили Тасвирий санъат факультетининг 4 та кафедраси  кесимида Касбий таълим (Дастгоҳли рангтасвир), Дастгоҳли рангтасвир, Маҳобатли рангтасвир, Театр безаги рангтасвири, Фильмнинг тасвирий ечими, Дастгоҳ ва Китоб графикаси, ва  Миниатюра йўналишларининг 84 нафар битирувчи талабалари  жорий йилнинг 25, 26, 27, 28 июнь кунлари 4 йил давомида ўзлари танлаган мутахассисликлари бўйича диплом ҳимояларини  ўтказишди. Ҳимоя 4 кун давомида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг марказий кўргазмалар залида таниқли кино рассом Ўзбекистон Бадиий Академиясининг академиги, Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Олтин медали соҳиби, Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзоси Бахтиёр Мухаммаджонович Назаров раислигида бўлиб ўтди. Талабаларнинг химоя натижалари қуйдагилардан иборат;

  Йўналишлар Талаба сони   86-100   71-85   56-70   55-0
1 КП ДРТ 13 5 8 0 0
2 ДРТ 16 9 7 0 0
3 МРТ 13 3 7 3 0
4 ТБР 8 6 2 0 0
5 ФТЕ 4 1 3 0 0
6 КГ 19 8 8 3 0
7 ХМ 11 3 5 3 0
Жами % 84 35 40 9 0
100% 41.66% 47.62% 10.72%