2019 йилнинг 28 июн куни Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар зали биносида Камоллиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Кенгашининг йил якуни бўйича кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Мазкур Илмий Кенгаш мажлисида  33 кишидан иборат кенгаш аъзолари ҳамда институтнинг кафедра мудирлари, ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовинлари иштирок этди.

Мажлис институт ректори Н.Сайфуллаев томонидан  кириш сўзи билан очиб берилди ва анъанага кўра шу ойда таваллуд топган институт проффессор – ўқитувчилари жумладан академик, халқ рассоми Ж.Умарбеков ҳамда Р.Худайберганов гул билан тақдирланди. 2018-2019 ўқув йили бўйича июн ойида ўтказилган навбатдаги мажлиснинг кун тартибида  республикамизда олиб борилаётган ислоҳатлар, институт фаолиятига доир амалга оширилаётган қатор ишларнинг ўрганилиши натижаларига қаратилган долзарб масалалар кўриб ўтилди.

Мажлиснинг биринчи масаласи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус юзасидан институтнинг ишлаб чиқилган иш режасини тасдиқлаш тўғрисида бўлиб, ушбу масала юзасидан  тайёрланган презентация асосидаги маъруза ўқиб эшиттирилди. 

Иккинчи масалага кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Буйруқлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ҳайъат қарорлари, буйруқлари, модемограммалари, Ўзбекистон Бадиий Академияси буйруқлари, қарорларига асосан ишлаб чиқилган Йўл ҳариталарининг амалга оширилиши ва институт Кенгаши қаролрларининг бажарилиши тўғрисидаги мониторинг масалалари бўйича Мониторинг ва ички назорат бўлими бошлиғи Б.Юсупов томонидан тайёрланган ҳисобот ўқиб эшиттирилди.

Учинчи ва тўртинчи масалалалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат стипендиясига, Ислом Каримов стипендиясига, Навоий давлат стипендиясига институтнинг иқтидорли талабаларидан энг муносибларини тавсия этиш тўғрисида Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор С.Алиева  ҳамда Институт профессор-ўқитувчиларнинг 2018-2019 ўқув йилидаги фаолиятларини мезонлар асосида баҳолаш натижалари бўйича Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Б.Хаджиметов томонидан тайёрланган ҳисоботи баён қилинди.

Бундан ташқари кўрилган масалалар институтнинг ички фаолиятига доир бўлиб, Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича Классификаторларга асосан институтнинг Амалий санъат факультети тасарруфидаги Реклама ва амалий графика кафедрасини Дизайн факультетига ўтказилиши тўғрисидаги масала кенгаш аъзолари томонидан тасдиқланишига қаратилди. Бу масала бўйича Ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректор Б.Хаджиметов томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Кейинги масала бўйича институт Қабул комиссияси Масъул котиби Қ.Қодиров томонидан янги ўқув йилига абитуриентларнинг қабул қилиш масалари бўйича ҳисоботи ўқиб эшитттирилди.

Учинчи масала институт фаолиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган 2018-2019 ўқув йилининг 2-ярми бўйича хорижий мамлакатларда ўтказилган халқаро семинарлар, бадиий кўргазмалар, илмий анжуманларда институт профессор-ўқитувчиларининг иштироки ҳақидаги презентациялари намойиши билан давом этди.

Мажлис кун тартибининг сўнги масалалалари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буйруғи асосида бакалаврларнинг битирув малакавий ишини тайёрлаш тартиби ҳақидаги тасдиқланган “Низом”га институт ҳусусиятидан келиб чиққан ҳола киритилган ўзгартиришларини тасдиқлашга қаратилди ва “ZiyoNET” таълим тармоғига янгиланган материаллар бўйича факультет деканларининг ҳисоботлари тақдим этилди.

Мажлис сўнгида институтнинг Амалий санъат факультети Чизматасвир кафедраси катта ўқитувчиси О.Қозоқовнинг доцент даражаси учун топширган ҳужжатлари кенгаш аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва яширин овоз йиғиш асосида танловдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда институтнинг иқтидорли талабалари томонидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилди, кенгаш аъзолари  томнидан савол – жавоблар ўтказилди. Ушбу талабалар ҳам яширин овоз йиғиш асосида танловдан мувоффаққиятли ўтказилди.