Талабалар турар жойида “Тафаккур чархи” спорт мусобақаси ташкил этилди

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари, институтнинг ёшлар иттифоқи етакчиси А.Темиров Санъатшунослик факультети ҳамда Дизайн факультети Ёшлар билан ишлаш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовинлари Х.Хасанов, О.Саидовлар ҳамкорлигида  институтнинг Талабалар турар жойи Маънавият ва маърифат хонасида «Ёшлар куни» муносабати билан ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш  вазифаларини амалда бажариш мақсадида “Тафаккур чархи” спорт мусобақаси ташкил этилди. Уюшқоқлик билан ташкил этилган ушбу тадбир Президентнинг иккинчи ташаббуси ижросини амалга оширишга қаратилган бўлиб, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятини намоён қилишлари учун институт имкониятларидан келиб чиқиб, зарур шароитлар яратиб берилди.

Тадбир талабалар ва институт ходимлари ўртасида спортнинг теннис, ақлий меҳнат тури – шашка ва шахмат мусобақалари асосида  ўтказилди.

Қизғин давом этган мусобақа якунида мусобақа турлари бўйича аниқланган ғолиблар Ижтимоий фанлар кефедраси мудири У.Утанова, ушбу кафедранинг профессор-ўқитувчиси, Мураббийлар кенгаши раиси Р.Хасанов ва Ёшлар билан ишлаш, маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан муовинлари Х.Хасанов, О.Саидовлар томонидан  китоб совғалари билан тақдирландилар.