Дизайн факультети Либос дизайн йўналиши талабаларининг битирув малакавий ишлари мувоффақиятли ҳимояланди

2019 йил 27-28-29 июн  кунларида  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Дизайн факультети “Либос дизайни” кафедраси томонидан 2018-2019 ўқув йили битирувчиларининг битирув малакавий иши ҳимояси бўлиб ўтди. Уч кун давом этган битирув малакавий иши ҳимояси жараёнларида жами  57 нафар битирувчи талабалар томонидан ижодий ишлар намойиш этилди. Шу билан биргаликда илмий-назарий жиҳатидан ҳам ёндашилган ҳолда ҳар бир ижодий иш мавзуси, услублари, амалий ҳусусиятлари ёритиб берилди. 

иТалабаларнинг битирув малакавий иши учун танлаган мавзулари бир-бирини такрорламаган ҳолда, миллий ва замонавий, шарқона ҳусусиятларни мужассам этган турли услубларга йўналтирилган ишлари ҳар томондан ўзининг мукаммал ечимига эга эканлигини ифодалаган.

Ҳайъат аъзолари томонидан ҳар бир талабанинг битирув малакавий иши учун тайёрлаган ижодий иши  чуқур ўрганилиб,   юқори балларга тавсия этилди.