Жорий йилнинг  29 май куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси доценти И.Жониева Миробод тумани 4-сон мусиқа ва санъат мактабига  ташриф буюриб,  ўқувчиларга “Бухоро ганч ўймакорлиги” мазусида маҳорат дарсларини ўтказди. Болаларнинг бу санъат турига бўлган қизишлари уларда ўзига хос таассурот ўйғотди. Бундай тадбирларнинг давом этиб туришига истак билдирган мактаб раҳбарияти томонидан институт раҳбариятига миннатдорчиилклар билдирилди.

        8 июнь куни институтнинг талабалар турар жойида яшовчи талабалар учун ҳар йили анъанавий тарзда  ўтказилиниб келинаётган “Талабалар оқшоми”  тадбирини намунали ўтказиш мақсадида, кафедра ўқитувчиси Абдудаева Садоқат томонидан Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббуси бўйича талабаларга давра суҳбати кўринишида ҳар бир талабаларга тушунтириш ишлари олиб борилди. Суҳбат чоғида 2019-2020 йилларда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 2 миллион нафардан зиёд ёшларни маданият ва санъат соҳасига жалб этиш тўғрисида тасдиқланган “йўл харита”ларини муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳамда  5та ташаббус  борасида талабаларга беш асосий йўналиш бўйича бирма-бир ўқиб эшиттирилди.          

      30 июнь-“Ёшлар куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги томонидан ташкил этилган “Гўзаллик чизғилари” номли  Амалий санъат кўргазмасига Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети Бадиий кулолчилик бўлими 2-курс талабаси  Н.Шоҳобиддинов  ўз ижоди билан иштирок этди. Мазкур кўргазмада Н.Шаҳобиддинов ўзининг кулолчилик санъатига хос ижодий ишларини намойиш этиш билан бирга йиғилганларга кулолчилик сирларидан маҳорат дарсини ўтаб берди.  Тадбир якунида  “Гўзаллик чизғилари” номли  Амалий санъат кўргазмасининг фаол иштирокчиси сифатида Н.Шаҳобиддинов  “Ташаккурнома” билан тақдирланди.