Ёшлар куни

2019 йил 30 июн куни Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев талабалар ётоқхонасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида дастлаб, институт ректори Н.Сайфуллаев талабаларни барчасини “Ёшлар куни” муносабати билан бугунги кунда мамлакатимиз раҳбари томонидан ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлар, кенг имкониятлар ҳақида гапириб қутладилар.

Сўнг, талабалар ётоқхонасида мавжуд маънавият хонасини, кутубхонадаги адабиеътлар, кундалик газета ва журналларнинг янгиланиб боришини, спорт хоналарини ва талабаларнинг спорт жиҳозларидан қай даражада фойдаланаётганликларини, қиз ва йигитлар қаватидаги хоналарни, ётоқхона ошхоналарини кўздан кечириб чиқдилар.

Шунингдек, институт раҳбарияти билан талабалар ётоқхонасида 2019-2020 ўқув йилини бошланишига қадар кўриладиган тайёргарлик ишлари ҳақида келишиб олинди.