2019 йилнинг 1 июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультетининг Ҳайкалтарошлик кафедраси проффессор – ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг муҳим 5 та ташаббусини амалга ошириш мақсадида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида жойлашган 234 – сонли мактаб ўқувчиларига  Ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича “маҳорат  дарси” ўтказдилар.

Ушбу мактабда ёзги таътил жараёнида болалар ормгоҳи ташкил этилан бўлиб,  ҳайкалтарошлик кафедраси ўқитувчилари ва талабалари бошчилигида июль ойида  икки ҳафталик ҳайкалтарошлик йўналиши бўйича тугарак машғулотлари ўз фаолиятини олиб боради.