2019 йилнинг 1 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва  дизайн институтига  Хитой Халқ Республикаси Нантонг Университетидан бир гуруҳ делегат аъзолари ташриф буюрди ва институт раҳбарияти томонидан кутиб олинди. Улар Вице президент Жянг Пейжианг, профессорлар Ванг Йингли ва Тао Фенг,  Саньат факультети декани Ву Ронг ва Халкаро алоқалар бўлим бошлиғи  Хонг Хонг.

Ташрифдан кўзланган мақсад, Хитой ва Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъат асосидаги бадиий таълим тизими бўйича халқаро ҳамкорлик доирасида мавжуд алоқаларни янада ривожлантиш, тажриба алмашиниш дастурлари бўйича проффессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда мунтазам равишда проффессор-ўқитувчилар ва талабалар кўргазмаларини ташкил этиш, Нангтон Университетининг тасвирий ва амалий санъат соҳалари ўқув ва бадиий жараёни фаолияти билан яқиндан танишиш учун институт ректори Н.Сайфуллаевни Хитой Халқ Республикаси Нангтон Университетига ташрифи учун таклифини маълум қилишдан иборат бўлди.

Институт ректори Н.Сайфуллаев  Нангтон Университети Вице президенти Жянг Пейжиангнинг таклифига биноан, таълим йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурларини амалга оширишга розилигини билдирган ҳолда,  бадиий таълимнинг ривожланишида тажриба алмашинуви дастурлари муҳим аҳамият касб этиши ва бу борада  талабаларда янги фикр ва ғояларнинг уйғониши орқали эришиладиган натижалар ўз самарасини бериши ҳақида гапириб ўтди. Ушбу дўстона учрашув хулосасига кўра ўрнатилган алоқаларни янада ривожлантириш борасида таклиф этилаётган учрашувга ҳар икки томонинг  тайёр эканлиги маълум қилинди.

Учрашув сўнгида икки томон раҳбарлари томонидан эсталик совғалари топширилди.