Ёшлик бу ажойиб давр! Бутун дунё кўз олдингизда бўладиган, дунёни янада яхши томонга ўзгартиришга интилиш туйғуси бор даврдир.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Талабалар турар жойида  2019 йилнинг 30 июнь куни “Ёшлар куни”га бағишлган ижодий кеча бўлиб ўтди. Ушбу ижодий кеча институтнинг Ёшлар Иттифоқи БТ етакчиси А.Темиров томондан ташкил этилди.

Мазкур кечанинг меҳмони Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  Ёшлар Иттифоқи БТ етакчиси Б.Убайдуллаев ҳамда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти  талабаларидан ташкил топган ёш хонандалар гуруҳи бўлди. Тадбирни институт етакчиси А.Темиров кириш сўзи билан очиб берди ва барча ёшларни ушбу кун муносабати билан самимий қутлади.

Ёшлик сурурининг бетакрор дамлари, учмас хотиралар, орзулар,  муҳаббат,  ишонч ва шижоат, жасоратга интилиш  ва олға сурилган мақсад сари одимлаш  каби гўзал туйғуларни мужассам этган ёшлик барча учун бебаҳо умр гавҳаридир.

Тадбирнинг биричи қисмида ёш хонандалар томонидан ёшлик, ватан, она, муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар кўйланди. Тадбирнинг иккинчи қисми шеърхонликка бағишланиб, Кечанинг азиз меҳмони Б.Убайдуллев ва талаба С.Эгамов, М.Норчаева, М.Саидовлар томонидан инсон қалбига манзур бўлувчи шеърлар, баҳру-байтлар ифодали ўқилди. Қизғин давом этган кеча талабалар кайфиятига хурсандчилик бахш этди.