Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети Музейшунослик кафедраси доценти Чарос Ғаниева ташаббуси билан Сергели туманидаги 300- сонли ихтисослашган ўрта таълим мактабида «Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида китобхонликни тарғиб этиш бўйича давра суҳбати олиб борилди. Ушбу давра суҳбатида китобхонлик бўйича викторина саволлари ва ўзбек халқ мақолларини бўйича тез айтиш мусобақаси бўлиб ўтди. Фаол иштирок этган қатнашчиларига китоблар совға қилинди.