2019-йил  2-июль  санасида Миробод  туманига қарашли  83-умумий ўрта таълим мактабида  Дасгоҳли ранг тасвир кафедраси катта ўқитувчиси Умида  Ҳамраева томонидан Президентнинг 5та ташаббуси доирасида “Мусиқа, расомлик, адабиёт, театр ва санъатга қизиқтириш” ташаббуси  бўйича  “рассомлик” тўгараги ташкил этилди. “Менинг фантазиям” мавзусида 1-машғулот олиб борилди  ва 5,6,7 синф ўқувчилари қамраб олинди.