2019 йил 2 июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси мудири Д.Ҳайтметов ҳамда ёш профессор-ўқитувчилар Х.Умаров, Ш.Мустафоевлар томонидан институт талабалар турар жойида талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этишга қаратилган бўлиб, стол теннис бўйича кичик мусобақа ўтказилди. Шунингдек талабалар иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун ташкил этилган мусобақада ўз қобилиятларини синаб кўрдилар. Ушбу мусобақада институт ётоқхонасининг кўнгилли 8 нафар талабалари ;

                   Амалий санъат факултетидан икки нафар: 2-курс талабаси Ғайратов Жавоҳир, 2-курс талабаси Муродов Хасан;

                   Дизайн факультетидан бир нафар: 2-курс талабаси Саъдуллаев Эргаш;

                   Санъатшунослик факультетидан бир нафар: 3-курс талабаси Қосимов Фаёз;

                   Тасвирий санъат факультетидан уч нафар: 1-курс талабалари Абдураззоқова Нодира, Шукуруллаев Бердах, Очилов Шаҳриёрлар иштирок этдилар.

                   Мусобақа иштирокчиларидан 3-ўринни Санъатшунослик факультети талабаси Қосимов Фаёз, 2 ўринни Дизайн факультети талабаси Саъдуллаев Эргаш ва фаҳрли 1-ўринни Тасвирий санъат факультети талабаси Шукуруллаев Бердах эгаллади.

                   Фаҳрли 1-ўрин ғолибига Амалий санъат факултети бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси томонидан институт кубоги топширилди.