Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультети “Информатика ва менежмент” кафедраси профессори А.Умаров бошчилигида Тасвирий санъат факультети Дастгоҳли рангтасвир (касбий таълим) йўналиши 3 – курс талабалари томонидан Президентимизнинг муҳим 5 та ташаббуси ижроси юзасидан, 4-ташаббусга асосланиб, ёшлар маънавиятини юксалтириш ва китобхонлика тарғиб этиш мақсадида Яшнобод туманидаги 69-мактабда давра суҳбати ўтказилди. Профессор А.Умаров Ўзбекистон халқ рассоми, академик Азиза Маматованинг “Вақт ва инсон” деб номланган каталоги билан таништирди. Ушбу каталогда Ўзбекистон халқ рассомлари ҳаёти ва ижодига бағишланган батафсил маълумотлар, бадиий рангтасвир асарларининг энг ёрқин намуналари чоп этилган бўлиб, А.Умаров мазкур каталогнинг тарғиботи орқали болаларни санъат усталари ва уларнинг ижодий асарлари билан таништириш орқали уларни китобхонликка чорлади ва санъат асарларига бўлган қизиқишларини янада орттирди

