Музейшунос талабалар ёзги амалиёт дарсларини мазмунли ўтказмоқда

2019 йилнинг 3 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий Рассомлик ва дизайн институти Санъатшунослик факультетининг 2-курс Музейшунослик йўналиши талабалари  “Меъморий обидалар билан танишиш” амалиёти бўйича Чилонзор туманидаги “Сўгалли ота”, “Илонли ота” ва “Ҳайрабод Эшон”  масжидларига ташриф буюрди.  Санъатшунослик факультети Музейшунослик йўналиши талабалари ёзги амалиётни  Тошкент шаҳрида қад кўтарган диний обидаларнинг меъморлик тарихи ва назариясини ўрганиш билан бир қаторда  ушбу масжидларнинг Марказий Осиё архитектурасида тутган ўрни ва аҳамияти билан яқиндан  танишиш имконига эга бўлади.

Ёзги амалиёт дарсининг объектларда олиб борилиши натижасида талабалар  бинонинг қурилиш тарихи, меъмор санъатининг нозик қирралари, конструкцияси, фусункор нақш безаклари, функционал  хусусиятларини  амалий жиҳатдан ўрганиб чиқиб, ўз билимларини мустаҳкамлаш  учун ҳизмат қилади.