Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 5та ташаббуси бўйича Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси профессор-ўқитувчилари ва талабалари томонидан амалга оширилган ишлар

   2019 йилнинг 3 июль куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат факультети Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси мудири Д.Т.Ҳайтметов ҳамда 1-курс Амалий санъат асарларини таъмирлаш бўлими талабалари, Шодмонхонова Камола,  Музаффаров Ҳамидулла, 1-курс Меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш бўлими талабалари Зоиржонов Бунёд, Лукянова Лена  Тошкент ҳайвонот боғида бўлиб, у ерга ташриф буюрган ота-оналар ва уларнинг фарзандларини санъатга, жумладан рассомчилик, амалий санъатга бўлган қобилиятларини, қизиқишларини ошириш мақсадида  қизиқарли  маҳорат дарсларини ўтказдилар.

Бу маҳорат дарслари ёшларни  тасвирий амалий санъатга қизиқтириш  ва тасвирий санъатни кенг оммага тадбиқ қилишга қаратилди. Маҳорат дарслари давомида болалар ўзларини санъатга бўлган қобилиятларини синаб кўрдилар. Улар жуда ёш бўлишларига қарамай катта қизиқиш билан қўлларига қалам олишлари талабаларда катта қизиқиш уйғотди ва улар ҳам болаларча  ҳаракатлар орқали ўзлари ҳоҳлаган тасвирларни қоғозга тушуриб бердилар. Ушбу кўтаринки руҳда авж олган тадбир ота-оналарни ҳам  бефарқ қолдирмади.