2019 йил 5-июл куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Амалий санъат факультети Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш кафедраси мудири Д.Т.Ҳайтметов Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани “Баркамол авлод” марказида  “Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш” бўйича тўгарак қатнашчилари орасида  давра суҳбатини олиб борди. Ушбу давра суҳбати инглиз тилида шунингдек ўйин ҳамда савол жавоблар орқали ўтказилиб, унда барча ўқувчи ёшлар жуда катта қизиқиш билан иштирок этдилар.

         Кун давомида Д.Т.Ҳайтметов амалий санъат асарларига қизиқишлари бор ўқувчилар учун бадиий наққошлик сирларини намоён қилиш мақсадида маҳорат дарсини олиб борди. Ушбу маҳорат дарсларида ўқувчилар бадиий наққошлик санъатига оид бўлган билим ҳамда кўникмага эга бўлдилар.