Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Тасвирий санъат факультети, “Дастгоҳли рангтасвир” кафедраси 2-босқич магистрантларининг Магистрлик диссертация иши ҳимояси жорий йилнинг 4-июль куни Ўзбекистон Бадиий Академияси Марказий кўргазмалар уюшмасининг анжуманлар залида бўлиб ўтди.


Магистрлик диссертацияси талабалар томонидан мувоффаққиятли ҳимояланиб, магистрантларининг ижодий ишлари ижобий баҳога тавсия этилди. Талабаларнинг магистрлик иши бўйича ишлаган ижодий ишлар тўплами асосида Ўзбекистон Бадиий Академиясининг Марказий кўргазмалар залида бадиий кўргазма намойиш этилди.


