2019 йил 4 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббус” нинг 1-ташаббуси доирасида Амалий санъат факультети, “Амалий санъат асарларини таъмирлаш” йўналиши, “Бадиий кулол ва меъморий ёдгорликлар безагини таъмирлаш” кафедраси мудири Д.Т.Ҳайтметов раҳбарлигида 1- босқич “Амалий санъат асарларини таъмирлаш” бўлими талабалари, К.Шодмонхонова, Х.Музаффаров, С.Омонова, Ш.Наримоновалар томонидан Шайхонтоҳур тумани “Баркамол авлод” болалар марказида маҳорат дарслари ўтказилди. Бу маҳорат дарси ушбу марказ қошида очилган рангтасвир тўгарагига жалб қилинган маҳалланинг кам таъминланган оила фарзандларига рассомлик ҳамда амалий санъат йўналишлари бўйича бўлиб ўтди. Тадбирдан кўзланган мақсад, кам таъминланган оила фарзандларини расм чизиш ва амалий санъатга бўлган қизиқишларини шакллантиришдан иборат бўлди. Улар ўз ижодий ишларини болаларга тақдим этишди. Тадбирда иширок этган болалар маҳорат дарсларидан завқланиб, албатта рассомлик тўгаракларига қатнашишлиги ҳақида фикр билдирди. Ўқувчилар ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳамда раҳбариятга катта миннатдорчилик билдирилди.